Бўш иш ўринлари
Диққат, эълон! “ENERGO-IТ” филиали суҳбат орқали ишга таклиф этади!
  • 15.12.2023
  • 48

БЎШ ИШ ЎРНИ:

“ENERGO-IТ”  филиали иқтисодиёт ва меҳнатни ташкил этиш гуруҳи иқтисодчи лавозими

ТАЛАБЛАР:

1. Маълумоти: Олий иқтисодий;

2. Иш тажрибаси ва стажи: 3 йил;

3. Тилларни билиши: Ўзбек ва рус тилларни мукаммал билиши.

4. Қўйидаги билимга эга бўлиш зарур:

• қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, корхона фаолиятини услубий режалаштириш, ҳисобга олиш ва таҳлил қилиш бўйича материаллар;

режалаштириш ишларни ташкил этиш;

корхонанинг иқтисодий-молиявий ва ишлаб чиқариш фаолиятини узоқ муддатли ва йиллик режаларни ишлаб чиқиш тартиби;

• бизнес-режаларни ишлаб чиқиш тартиби;

режалаштириш ва бухгалтерия ҳужжатлари;

• меҳнат ва молиявий стандартларни ишлаб чиқиш тартиби;

оператив ва статистик ҳисобни ташкил этиш;

ҳисобот бериш тартиби ва муддатлари;

• корхона ва унинг бўлинмаларининг иқтисодий таҳлил ва самарадорлик кўрсаткичларини ҳисобга олиш усуллари;

• бозорни бошқариш усуллари;

• ишлаб чиқариш технологияси асослари;

• ҳисоблаш ишларини бажариш усуллари ва воситалари;

• шартномалар тузиш учун ҳужжатларни тайёрлаш қоидалари;

•  иқтисодий самарадорликни аниқлаш усуллари;

иқтисодиёт, ишлаб чиқариш, меҳнат ва бошқарувни ташкил этиш;

меҳнат қонунчилиги;

меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва нормалари.

Компьютер саводхонлиги: Microsoft office дастурларида (Word, Excel, Power Point. Visio) ҳамда 1C дастурий таъминотида ишлашни мукаммал билиш лозим.

МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй.

Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.

Мурожаат учун: 71-236-66-65.

Электрон почта: energoit@uzbekistonmet.uz

ЯРАТИЛГАН ШАРОИТЛАР:

• Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексига биноан иш тартиби белгиланган, меҳнат муҳофазаси кафолатланади;

• Шаҳар марказида жойлашган шинам офис хоналари, лавозим йўриқномасида белгиланган шароит ва қулайликлар;

• Иш ҳақи миқдори штат бирлигига асосан (қўшимча устамалар ва мукофот пуллари).

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>