ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
16 декабрь куни электр станциялар орқали жами 255,6 млн кВт·соат – режага нисбатан 103 фоиз кўп электр энергияси ишлаб чиқарилди ва истеъмолчиларга 246,8 млн кВт·соат, режага нисбатан 105 фоиз кўп электр энергияси етказиб берилди
  • 17.12.2023
  • 47

Бу хусусида бугун АОКАда ташкил этилган брифингда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳасан Тошхўжаев маълум қилди

Республика табиий газ истеъмоли 159,4 млн кубометрни ташкил қилган.

Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини биринчи навбатда табиий газ билан таъминлаш ҳамда қувурлардаги босимни бир меъёрда тутиб туриш мақсадида метан заправкаларга киритилган чекловлар босқичма-босқич юмшатиб борилмоқда.

Ишлаётган метан заправкаларга 6,7 млн кубометр табиий газ ҳамда 700 тонна суюлтирилган газ етказилди.

Республика ҳудудлари бўйлаб электр тармоқлари ва трансформатор пунктларида юкламаларнинг ортиши ҳисобига юзага келган носозликлар бартараф этиб борилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube  | Медиабанк

 

Манба: https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official/40474

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>