Янгиликлар
Янги йил байрами арафасида хайрия акцияси ўтказилди
  • 29.12.2023
  • 87

Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани ҳокимиятининг расмий мурожаатига асосан, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти, «Иссиқликэлектрлойиҳа» акциядорлик жамияти ҳомийлигида Янги йил байрами арафасида Хайрия акцияси ўтказилди.

Кам таъминланган, ногирон ҳамда боқувчисини йўқотган фуқароларга, ижтимоий ҳимояга муҳтож 50 та оилаларга ҳомийлик маблағлари ҳисобидан биринчи эҳтиёж рўйхатидаги озиқ-овқат (ун, ёғ, гўшт, гуруч, шакар, макарон, чой ва болажонлар учин байрам совғалари, ширинликлар) ҳамда гигиена воситалари (совун, кир ювиш кукуни) каби маҳсулотлар тарқатилди.

⇒ Шунингдек, энергетика соҳасида фаолият юритган меҳнат нафақасидаги фахрийлари ҳолидан хабар олинди.

ДЕПУТАТ ҚАБЫЛЛАЎХАНАСЫ / ДЕПУТАТ ҚАБУЛХОНАСИ

 

© «QARAQALPAQISTAN-MTRK» телеканали

https://t.me/deputatisaqulov

Facebook  ‖  Instagram   ‖ Youtube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>