Янгиликлар
ЭЪТИБОР ВА ЭЪТИРОФ–2023: Сурхондарёлик ҳамкасбимиз “Энергетика фахрийси” унвонига сазовор бўлди
  • 29.12.2023
  • 84

Аввал  хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти таркибидаги магистрал электр тармоқлари филиалларида 2023 йилда бажарилган ишлар сарҳисоби ҳамда 2024 йилга мўлжалланган истиқболли режалар муҳокамасига бағишланган турли йиғилиш ва тадбирлар ўтказилмоқда. Ишчи тартибдаги бундай йиғилишларда меҳнат фаолиятида катта ютуқ ва натижаларга эришган ишчи-ходимларимиз рағбатлантирилиб, Акциядорлик жамияти раҳбарияти ҳамда кўпсонли жамоанинг эътирофига сазовор бўлишмоқда.   

Мисол учун, бугун «Сурхондарё магистрал электр тармоқлари» филиали бош муҳандиси Тошболта Холлиевич Жўраевга «Энергетика фахрийси» унвони тантанали равишда топширилди.

 ⚡️ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти жамоаси эътибор ва эътирофга сазовор бўлган барча энергетикларни самимий муборакбод этади.

 

 

Facebook  ‖  Instagram   ‖ Youtube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>