ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
Илиқ кунларда хона деразасини очиб қўйишдан кўра иситкичдаги оловни ёки қувватни пасайтириш энг мақбул йўл
  • 05.01.2024
  • 36

АОКАда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳасан Тошхўжаев иштирокида ўтказилган брифингда истеъмолчиларни энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.

Кеча, 4 январь куни истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берамиз.

4 январь куни электр станциялар орқали жами 240,9 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилди ва истеъмолчиларга 224,6 млн кВт·соат электр энергияси етказиб берилди.

Бунинг учун иссиқлик электр станцияларида 47,1 млн кубометр табиий газ, 19,6 минг тонна кўмир ҳамда 3,1 минг тонна мазут ёқилди.

Республика табиий газ истеъмоли 152 млн кубометрни ташкил қилди.

Кеча мамлакатимиздаги 1 минг 365 та метан заправка орқали истеъмолчиларга 12,8 млн кубометр табиий газ етказиб берилди. Шунингдек, автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари орқали 700 тонна суюлтирилган газ етказилди.

Автобензин ва дизель ёнилғиси талабни қоплайдиган даражада етказиб берилмоқда. Хусусан, кеча “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти томонидан автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларига жами 3 минг 319 тонна автобензин етказилди.

Шунингдек, автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида сотиш учун биржа савдоларига 3 минг 735 тонна автобензин ҳамда 1 минг 563 тонна дизель ёнилғиси қўйилган бўлиб, ундан 3 минг 487 тонна автобензин ҳамда 153 тонна дизель ёнилғиси сотилган.

Вазирлик тизимидаги ташкилотлар корхоналарида қазиб чиқариш ва ишлаб чиқариш ишлари ўрнатилган тартибда олиб борилмоқда. Барча корхоналарда тузилган штаблар 24 соатлик навбатчилик асосида ишлаяпти.

Республика ҳудудлари бўйлаб электр тармоқлари ҳамда трансформатор пунктларида юкламаларнинг ортиши ҳисобига юзага келаётган носозликлар ҳам зудлик билан бартараф этиб борилмоқда.

Кеча мамлакатимиз бўйлаб электр қурилмаларида юзага келган 7 та, газ таъминотида юзага келган 7 та носозлик бартараф қилинди.

Хусусан, кеча соат 18:00 да Жиззах вилоятида кучли шамол туфайли 10 кВ қувватга эга 5 та фидер 5 МВт қувват билан авариявий ўчган эди. Соат 21:25 да уларнинг 2 таси уланди.

Кучли шамол айни пайтда 3 та тармоқда олиб борилаётган таъмирлаш ишларини қийинлаштиряпти. Шунга қарамасдан, энергетиклар таъминотсиз қолган 700 та истеъмолчини ҳам тармоққа улаш чораларини кўрмоқдалар.

Кеча таъминотдаги узилишлар юзасидан Энергетика вазирлиги тизим ташкилотларига истеъмолчилардан келиб тушган 161 та мурожаат махсус бригадалар томонидан бартараф этилди.

Табиий ва суюлтирилган газ таъминоти бўйича 174 та мурожаат келиб тушди. Мавжуд камчиликларни бартараф қилиш бўйича тезкор чора-тадбирлар олиб борилди.

Тармоқларда юзага келаётган носозликларни тезкор таъмирлаш мақсадида электр ва газ таъминоти корхоналарида тузилган 1 минг 691 та махсус бригада сафидаги 7 минг 300 нафардан зиёд ишчи-ходимлар туну кун ишлаб, жойларда юзага келаётган муаммоларни тезкорлик билан бартараф этмоқдалар.

Шу ўринда истеъмолчилардан яна бир марта иситиш мосламаларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишларини, газ ускуналаридан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига, шунингдек, ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш юзасидан берилаётган тавсияларга қатъий риоя этишларини илтимос қилиб қоламиз.

Бугунги илиқ кунларда хона деразасини очиб қўйишдан кўра иситкичдаги оловни ёки қувватни пасайтириш энг мақбул йўл эканини, бу орқали табиий ресурсларни тежашга ўз ҳиссамизни қўшишимизни унутмайлик.

Ҳурматли истеъмолчилар! Электр таъминоти юзасидан 1154 қисқа рақами ёки “Телеграм”даги @het_admin администраторга, газ таъминоти юзасидан 1104, 104 телефон рақамлари ёки Фейсбук ижтимоий тармоғидаги гуруҳга ҳамда кўмир таъминоти юзасидан 78-148-30-03, 71-244-38-28 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Манба: https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official/40921

https://telegra.ph/Ili%D2%9B-kunlarda-hona-derazasini-ochib-%D2%9B%D1%9Ejishdan-k%D1%9Era-isitkichdagi-olovni-yoki-%D2%9Buvvatni-pasajtirish-ehng-ma%D2%9Bbul-j%D1%9El-01-05

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>