Янгиликлар
Юқори кучланишли электр тармоқлари навбатдан ташқари назорат кўригидан ўтказилмоқда
  • 09.01.2024
  • 109

⚡️ Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиалларида авариявий ҳолатларни тезкор бартараф этиш мақсадида тун-у кун фаолият юритадиган навбатчи гуруҳлар бригадаси ташкил этилган бўлиб, улар томонидан юқори кучланишли электр тармоқлари ҳамда подстанцияларда навбатдан ташқари назорат кўриклари ўтказилмоқда.
 
Мисол учун, Тошкент вилояти ҳудудидан ўтувчи 500 кВ кучланишли электр узатиш ҳаво тармоқларининг фавқулодда ўчишини олдини олиш мақсадида «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали Ҳаво линиялар хизмати ходимлари томонидан навбатдан ташқари назорат кўриги ўтказилиб, аниқланган камчиликлар бартараф этилмоқда.
 
✍️ «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали

Facebook  ‖ InstagramYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>