ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
Ёқилғи - энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда.
  • 15.01.2024
  • 31

Хусусан, Жиззах шаҳридаги  “L.Sh.L.” МЧЖ мансабдор шахслари жамиятга қарашли қоғозни қайта ишлаш цехида табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан ноқонуний уланиб, тижорат мақсадида ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келиб, 1,1 млн метр куб  857,2 млн. сўмлик табиий газни ўғирлагани аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан “L.Sh.L.” МЧЖ мансабдор шахсларига  нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланди.

Ҳурматли тадбиркорлар!

Фаолиятингиз давомида энергия ресурсларидан қонуний тартибда ва оқилона фойдаланинг.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишга қаратилган кучайтирилган рейд тадбирлари давом этмоқда.

Шуни унутмангки, энергоресурслардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳолатлари фош этилади ва жазо муқаррарлиги таъминланади.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt

Манба: https://t.me/uzbprokuratura/35861

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>