Бўш иш ўринлари
Диққат, эълон! “Андижон магистрал электр тармоқлари" филиалида номзодлар билан суҳбат бўлиб ўтади!
  • 31.01.2024
  • 48

2024 йил 1 феврал куни соат 10:00 да "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти “Андижон магистрал электр тармоқлари" филиали таркибидаги қуйидаги бўш иш ўринларига ҳужжат топширган номзодлар билан суҳбат ўтказилади.

1️⃣ Реле ҳимояси ва электр синови хизматига, тармоқ корхоналарининг электр автоматикасини релели ҳимоялаш хизматлари муҳандиси, 1 нафар. "Сарой" подстанцияси;

2️⃣ Реле ҳимояси ва электр синови хизматига, тармоқ корхоналарини изоляциялаш ва ортиқча кучланишдан сақлаш хизматлари муҳандиси, 2 нафар (лаборатория);

3️⃣ Реле ҳимояси ва электр синови хизматига, реле ҳимояси ва автоматика ускуналарини таъмирлаш бўйича электр монтёри, 1 нафар ("Лочин" подстанцияси);

4️⃣ Диспетчерлик ва технологик бошқарув хизматига, телефон алоқаси ва радиолаштириш линияси иншоотлари электр монтёри, 1 нафар. 

Мурожаат учун телефон: +998-74-224-49-91; +99874-228-40-59.

Манзил: Андижон шаҳри, Гидроэлектрстанция кўчаси, 1-уй.

Мўлжал: “Акмал-фарм” ишлаб чиқариш базаси.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>