Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: “110 кВ кучланишли “Яккабоғ” подстанцияда ўрнатилган уч чулғамли трансформаторнинг релели ҳимояси ҳақида батафсил маълумотлар керак...”
  • 20.02.2024
  • 182

Мурожаат эгаси: Исоев Муҳаммадали Қудраталиевич.

Электрон почта: isayevmuhammadali0102@gmail.com

Мурожаат мазмуни: Ассалом алейкум, ҳурматли «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ. Мен Исоев Муҳаммадали Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети, Электр энегетикаси факультети, Электр станциялари, тармоқлари ва тизимлари кафедраси 4-босқич талабасиман. Малакавий битирув иши (диплом иши) мавзуси «110 кВ кучланишли “Яккабоғ” подстанцияда ўрнатилган уч чулғамли трансформаторнинг релели ҳимояси», шу сабабли қуйидаги маълумотлар бўйича амалий ёрдам беришингизни сўрайман. Подстанциянинг принциал схемаси, трансформаторга кирувчи қувват, трансформатор маркаси, уланиш гуруҳи ва ўрнатилган ҳимоя турлари. Юқоридаги маълумотлар мен учун жуда муҳим, ҳурмат билан Муҳаммадали Исоев.

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Муҳаммадали Қудраталиевич Исоев! Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг "Мурожаатлар" рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди.

Мурожаатингизга жавоб ўрнида, сизга шуни маълум қиламизки, 110 кВ кучланишли “Яккабоғ” подстанция айни пайтда турдош ташкилот — “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖ балансида бўлиб, илмий ишланма учун маълумотларни турдош ташкилотга мурожаат қилиб олишингиз мумкин.

Сиз мурожаатда кўтарган масала турдош ташкилот — «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Матбуот хизматига йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.

⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:

• het.uz – расмий веб-сайти

• Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin

• Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari

• Call centre: 1154

• Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions

Маълумот ўрнида: «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти расмий веб-сайти 4 та тил-графика саҳифаларида (ўзбек тили кирилл ва ўзбек тили лотин графикаси, рус тили ва инглиз тилларида) юритилиб, унда 9 та рукн, 47 та нимрукн, 1 та Ўзбекистон Республикаси харитаси шаклидаги ҳудудий филиаллар ҳақида батафсил маълумотлар жойлаштирилган инфографика маълумотномаси мавжуд.

Магистрал электр тармоқлари филиаллари ҳақидаги маълумотлар (филиал манзили, асосий иш фаолияти, боғланиш учун телефон рақамлари, филиал раҳбарининг исм-шарифи) харита шаклидаги инфографикага жойлаштирилган.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>