Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: “Энергетика соҳасида ишга жойлашиш учун иш малакаси ва тил билиши мажбурийми? Булар суҳбатда инобатга олинадими?”
  • 23.02.2024
  • 111

Мурожаат эгаси: Эргашов Жўрабек, талаба.

Электрон почта: jurabekergashov2001@gmail.com

Мурожаат мазмуни: Ассалому алайкум! Мен Эргашов Жўрабек. Саволим бор эди. Энергетика соҳасида ишга жойлашиш учун иш малакаси ва тил билиши мажбурийми? Булар суҳбатда инобатга олинадими? Бухорода ҳам бўш иш ўринлари борми?
Жавоб учун олдиндан раҳмат!

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро, Эргашов Жўрабек! Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг "Мурожаатлар" рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди.

Нафақат энергетика соҳасида, балки барча соҳа ва йўналишларда ҳам ҳар бир лавозим учун қўйиладиган алоҳида малака талаблари мавжуд бўлиб, бу ўша лавозим эгасининг зиммасига юклатиладиган вазифа-мажбуриятлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Бўш иш ўринларига номзодлар билан суҳбат ўтказиш жараёнида, энг аввало, номзод таржимаи ҳоли, яъни унинг маълумоти, мутахассислиги ҳамда таҳсил олиш ва меҳнат фаолиятининг бўш иш ўрни лавозимига қўйилган малака талабларига мослиги инобатга олинади. Ходимнинг, даставвал, давлат тилини мукаммал билиши, ўз мутахассислиги бўйича яхши кадр бўлиши, сўнг хорижий тилларини билиши суҳбат жараёнида устунлик бериши мумкин.

Мурожаатингизга жавоб ўрнида, сизга шуни маълум қиламизки, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг kadr_nes@mail.ru;  info@uzbekistonmet.uz электрон почталари орқали тегишли ҳужжатларингизни, қайси бўш иш ўрнига ишга кириш учун юбораётганингизни белгилаб (шу бўш иш ўрнига ишга қабул қилиш учун қўйилган талабларга мувофиқ келишингизни билган ҳолда) юборган бўлсангиз, у албатта Ходимлар билан ишлаш бошқармаси мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилади.

Маълумот ўрнида: «Онлайн резюме» https://www.uzbekistonmet.uz/uz/appeal/resume.

МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.

Мурожаат учун: 71-236-6615.

Веб-сайт: uzbekistonmet.uz

Электрон почта: kadr_nes@mail.ru;  info@uzbekistonmet.uz

Ходимлар билан ишлаш бошқармасидан мурожаат:

Ташкилотимиз магистрал электр тармоқлари йўналиши бўйича (электр энергетика тармоғида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция, таъмирлаш-тиклаш ишлари) фаолият олиб боргани боис, номзодлар олий таълим муассасаларининг энергетика йўналишини битирган бўлиши талаб этилади.

Бўш иш ўринларини малакали кадрлар билан тўлдириш жараёни шаффоф бўлишини таъминлаш мақсадида, биз ҳар ойда тўпланган резюме-объективкаларни жамлаб, тегишли хизмат, бўлим ва бошқарма бошлиқларига тақдим этамиз. Тақдим этилган маълумотномалар мутахассислар томонидан ўрганилиб, атрофлича кўриб чиқилади. Таржимаи ҳолдаги маълумот-кўрсаткичлар мутахассисларга маъқул келса, номзод бевосита суҳбатга чақирилади.

Шундан сўнг бўш иш ўрни бўйича раҳбариятга ушбу мутахассиснинг номзодини тавсия этилади ва ишга қабул қилинади.

Маълум бир бўш ўринларига ҳужжат топширган номзодлар суҳбатга чақирилаётгани (санаси ва вақти) Акциядорлик жамиятининг расмий-веб-сайти ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида эълон қилиб борилмоқда. Эътиборли бўлинг ва ижтимоий тармоқ саҳифаларимизга обуна бўлишни унутманг!

⇒ «Бўш иш ўринлари» рукни https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/25  

Маълумот ўрнида: Акциядорлик  жамият расмий веб-сайтининг барқарор фаолияти муҳим аҳамиятга эга. Веб-сайт 4 та тил-графика саҳифаларида (ўзбек тили кирилл ва ўзбек тили лотин графикаси, рус тили ва инглиз тилларида) юритилиб, унда 9 та рукн, 47 та нимрукн, 1 та Ўзбекистон Республикаси харитаси шаклидаги ҳудудий филиаллар ҳақида батафсил маълумотлар жойлаштирилган инфографика маълумотномаси мавжуд.

Магистрал электр тармоқлари филиаллари ҳақидаги маълумотлар (филиал манзили, асосий иш фаолияти, боғланиш учун телефон рақамлари, филиал раҳбарининг исм-шарифи) харита шаклидаги инфографикага жойлаштирилган.

БУХОРО ВИЛОЯТИ: Арсланов Собит Сувонович, «Бухоро магистрал электр тармоқлари» филиал директори. Боғланиш: Бухоро шаҳри, Халқлар дўстлиги кўчаси, 1/1-уй. Телефон: +998 (65) 225-41-55.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>