Бўш иш ўринлари
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти суҳбат орқали ишга таклиф этади!
  • 23.02.2024
  • 89

⚡️ БЎШ ИШ ЎРНИ:

▶️  Мувофиқлик тизими (Комплаэнс) хизматига мутахассис лавозими.

❗️ТАЛАБЛАР:

1️⃣  Юридик, иқтисод, молия, солиқ ва аудит мутахассисликлари бўйича олий маълумотли;

2️⃣  Молия, солиқ, комплаэнс-назорат, аудит ва ички назорат, иқтисод, ҳуқуқ билан боғлиқ соҳаларда иш тажрибаси ва самарали иш стажига эга бўлиши;

3️⃣  Компьютерда ишлашни мукаммал билиши (Microsoft Office, Exsel, Word, Power Point, Outlook, Internet);

4️⃣  Маълумотларни, ҳисоботларни таҳлил қилиш, мустақил фикрлаш, ғоявий ижодкорлик, жамоа билан ва ўз устида ишлаш кўникмаларига эга бўлиши;

5️⃣  Меҳнат фаолияти юзасидан хизмат сафарларига тайёр бўлиши;

6️⃣  Молия-иқтисод ва юридик соҳа йўналишларида олий маълумотли ва камида 3 йил иш тажрибасига эга бўлиши;

7️⃣  Давлат тилини билиши — ёзма ва оғзаки нутқ, (рус ва инглиз тилларини билиши устунлик беради) зарур.

Лавозим вазифалари: Комплаэнс назорат соҳасида жамият ички тартиб қоидаларига асосан назорат олиб бориш лозим.

Шунингдек, йиллик ва чораклик ҳисоботларини жадваллар кўринишида амалга ошириш: Ҳудудлар кесимида ўрганиш ишларини олиб бориш, E-Antikor.uz электрон платформасига белгиланган ҳужжатларни киритиш; Коррупцияга қарши курашиш соҳасида семинарлар ташкиллаштириш; Акциядорлик жамияти зиммасига олинган вазифалар бажарилишини таъминлаш, назорат ҳужжатларини қабул қилиш ва вилоятлар бўйича хизмат сафарини амалга ошириш ва бошқалар; Компютер саводхонлиги (мукаммал): Microsoft Office дастурлари, E.Xarid.uz, E-Kontrakt, Didox, ijro EDO.IJRO.UZ дастурларида ишлашни мукаммал билиши лозим.

Бошқа эълонлар: ⇒  «Бўш иш ўринлари» рукнида

❇️  МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.

Мурожаат учун: 71-236-6615.

Онлайн резюме

kadr_nes@uzbekistonmet.uz; info@uzbekistonmet.uz

⏺ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ расмий ишга жойлашиш;

⏺ Штатлар жадвалига мувофиқ иш ҳақи + бонуслар.

Facebook  ‖ InstagramYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>