Янгиликлар
Энергетиканинг рақамли трансформацияси: оптик толали тармоқлар ва рақамлаштирилган электр қурилмалари
  • 04.03.2024
  • 61

Бугун, 2024 йил 4 март куни "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамиятининг бошқаруви раиси Д.А.Исақулов томонидан видеоконференцалоқа орқали ўтказиладиган ишчи тартибдаги йиғилиш «Энергетиканинг рақамли трансформацияси: оптик толали тармоқлар ва рақамлаштирилган электр қурилмалари» мавзусидаги маъруза билан якунланди.

⚡️ Илмий-амалий машғулотни техника фанлари номзоди Исо Садуллаев олиб борди.

Ишчи мажлисдан кейин қисқа вақт давом этган илмий-амалий машғулотда мутахассис оптик толали тармоқлар ва рақамлаштирилган электр қурилмалари, бундан ташқари, айни пайтдаги истиқболли режаларга мувофиқ 2030 йилгача Ўзбекистонда рақамлаштирилган энергетика объектларининг иш фаолиятидан кутилаётган самарадорлик кўрсаткичлари ҳақида қизиқарли маълумотларни тақдим этди.

Facebook  ‖  Instagram  ‖ Youtube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>