Янгиликлар
ТОШКEНТ ВИЛОЯТИ: Юқори кучланишли подстанция ҳамда электр тармоқларининг навбатдан ташқари назорат кўриклари давом эттирилмоқда
  • 06.03.2024
  • 54

Тошкент вилояти ҳудудидаги 220 кВ кучланишли электр тармоғининг навбатдан ташқари назорат кўриги ҳамда 500 кВ кучланишли подстанциялардаги яроқсиз кабель канали бетон плиталарини янгисига алмаштириш жараёнидан фотолавҳалар

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқарув раиси Д.А. Исақулов томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида 220–500 кВ кучланишли электр тармоқлари ҳамда подстанцияларда мавжуд электр қурилма ва жиҳозлар белгиланган тартибда навбатдан ташқари назорат кўригидан ўтказилмоқда. Аниқланган камчиликлар тезкор тартибда бартараф этилмоқда.

⚡️ Тошкент вилоятидаги барча подстанцияларда мавжуд трансформаторларнинг юкламаси, ёғ сатҳи ва таркиби, ҳимоя тизимининг созлиги доимий назоратга олинган.

✍️ «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>