Бўш иш ўринлари
Номзодлар билан суҳбат ўтказилди!
  • 14.03.2024
  • 40

Бугун, 2024 йил 14 март куни соат 15:00 да «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси (Комиссия) қуйидаги бўш иш ўринларига ҳужжат топширган номзодлар билан суҳбат ўтказди:

1️⃣ Капитал қурилиш бошқармаси бош мутахассиси лавозимига (Мукаммал таъмирлаш бўйича смета ҳужжатларни текшириш мутахассиси);

2️⃣ Электр тармоқларини эксплуатация, уланиш ва қабул қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозими.

❗️Ишлаб чиқариш зарурияти туфайли қуйидаги бўш иш ўринларига ҳужжат топширган номзодлар билан суҳбат эртанги сана, яъни 2024 йил 15 март куни, соат 15:00 га қолдирилди:

3️⃣ Электр энергиясининг хусусий ишлаб чиқарувчилари билан ишлаш бошқармаси мутахассиси лавозими;

4️⃣ Мувофиқлик тизими (Комплаэнс) хизматига мутахассис лавозими.

❇️ МАНЗИЛ

Мурожаат учун: 71-236-6615. ⇒ Онлайн резюме

Facebook  ‖ ИнстаграмYouTube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>