Янгиликлар
Бош прокуратура: Фуқаро 680 млн. сўмлик 461,4 минг кВт•соат электр энергиясини ўғирлагани аниқланди
  • 27.03.2024
  • 72

Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда.

Хусусан, фуқаро Ф.Х. Тошкент шаҳри Чилонзор тумани 19-мавзедаги кўп қаватли уйлардаги яшаш хонадонининг ертўласида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига крипто-актив ва майнинг соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун майнинг қурилмаларини тижорат мақсадларида ноқонуний улаб, 680 млн. сўмлик 461,4 минг кВт соат электр энергиясини ўғирлагани аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро  Ф.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар!

Фаолиятингиз давомида энергия ресурсларидан қонуний тартибда ва оқилона фойдаланинг.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишга қаратилган кучайтирилган рейд тадбирлари давом  этмоқда.

Шуни унутмангки, энергоресурслардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳолатлари фош этилади ва жазо муқаррарлиги таъминланади.

Манба: Telegram

https://t.me/uzbprokuratura/39180

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>