Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: “Энергетика тизимида 1998 йилдан бери ишлаб келмоқдаман. Иш стажим бухгалтерияда негадир кам ҳисобланаяпти...?”
  • 15.03.2024
  • 77

Мурожаат эгаси: Холматов Хайдар Мурзахмедович, «Сирдарё магистрал электр тармоқлари» филиали ходими.

Электрон почта: hholmatov03@mail.com

Мурожаат мазмуни: Ассалому алайкум! Энергетика тизимида 1998 йилдан бери ишлаб келмоқдаман. Иш стажим (“выслуга лет”) бухгалтерияда негадир кам ҳисобланаяпти...

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро, Хайдар Мурзахмедович! Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг «Мурожаатлар» рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ Сизнинг 368/24-сонли мурожаатингизни кўриб чиқиб, кўрсатиб ўтилган масала юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

Жамиятимизнинг ички буйруғига асосан тузилган Комиссия томонидан меҳнат фаолиятингиз узлуксизлиги ўрганилганда Энергетика тизимида иш бошлаган вақтингиз 2004 йил 4 октябрь деб нотўғри кўрсатилганлиги ва ҳақиқатда 1998 йил 3 август кунидан бошланганлиги маълум бўлди.

Юқоридаги комиссия хулосасига асосан Жамиятнинг тегишли буйруғи чиқарилганлиги ва ушбу  буйруқ асосида Акциядорлик жамияти тасарруфида бўлган «Сирдарё магистрал электр тармоқлари» филиали жорий йилнинг апрель ойида меҳнат фаолиятингиз узлуксизлиги бўйича қайта ҳисоб-китоб қилиб, қўшимча тўловлар амалга оширилишини маълум қиламиз.

Файлни юклаб олинг

Мурожаатингиз юзасидан Сизга берилган мазкур жавоб хатидан норози бўлсангиз, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунга мувофиқ юқори турувчи органларга мурожаат этиш ҳуқуқингиз мавжудлигини  маълум қиламиз.

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>