Янгиликлар
Табиий газ ва электр энергияси таннархининг бозор иқтисодиёти тамойиллари асосида эркинлаштириш — давр талаби
  • 23.04.2024
  • 48

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрель кунидаги 204-сонли қарори “Фаргона магистрал электр тармоқлари” филиали ходимлари иштирокида батафсил ўрганилиб, қарор мазмун-моҳияти, яъни табиий газ ва электр энергияси таннархининг бозор иқтисодиёти тамойиллари асосида эркинлаштириш заруриятига боғлиқ омиллар атрофлича муҳокама этилди.

⚡️ Ходимларга истемолчиларни ёқилғи-энергетика ресурслари билан ишончли тарзда таъминлаш, аҳоли хонадонларида қайта тикланувчи энергия манбалари ўрнатилишини ва "яшил энергия" манбалари ўрнатилишини рағбатлантириш, шунингдек, ёқилғи-энергетика ресурслари борасида олиб борилаётган ислоҳотлар кенг жамоатчилик муҳокамаларида тўғри талқин этилиши лозимлиги хусусида тегишли тавсиялар берилди.

Facebook  ‖ InstagramYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>