Янгиликлар
«Сардор» подстанциясига қуввати 250 МВА бўлган иккинчи автотрансформаторни ўрнатиш ишлари давом этмоқда
  • 24.04.2024
  • 60

Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 сентябрдаги ПҚ–3284-сонли қарори ижроси юзасидан тасдиқланган режавий дастурга асосан «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали тасарруфидаги 220/110/10 кВ кучланишли «Сардор» подстанциясида модернизация-реконструкция, қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида: 220/110/10 кВ кучланишли «Сардор» подстанциясида олиб борилаётган демонтаж-монтаж ишида иштирок этаётган ишчи-ходимлар, пудратчи ташкилотлар мутахассисларига «Наманган МЭТ» филиали Касаба уюшма бошланғич ташкилоти томонидан миллий таомлар тушлик дастурхони ташкил этилмоқда.

Умумий қуввати 250 мегавольт•ампер бўлган замонавий автотрансформаторларнинг биринчисини ўрнатиш ишлари муваффақиятли якунланди.

Facebook  ‖ ИнстаграмYouTube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>