Касаба уюшмаси
Шеърларида Ватан мадҳи гўзалроқ…
  • 26.04.2024
  • 27

“Тошкент шаҳар МЭТ” филиалида жорий йилнинг 22-25 апрель кунлари Муҳаммад Юсуфнинг таваллуд топган куниниг 70 йиллик юбилейи муносабати билан шоирнинг ҳаёти ва ижоди тўғрисида маъмурий бинода фаолият кўрсатаётган ходимлари, «Юксак», «Озодлик» подстанцияларида ҳамда Механизация ва автотранспорт гуруҳи ходимлари билан маънавият соати ҳафталиги ўтказилди.

Тадбирда касаба уюшмаси қўмитаси раиси N.X. Ходжамкулиева таниқли шоир Муҳаммад Юсуф таваллуд топган кунининг 70 йиллигига бағишланган тадбирни очиб берди.

Шоир шеърлари халқимиз юрагидан муносиб ўрин топган. Унинг шеърлари еттидан етмиш ёшгача бўлган ихлосмандлар тилидан тушмайди, дилларида акс-садо беради. Самимий шеърлар машҳур қўшиқларга айланиб улгурди. Шоир Муҳаммад Юсуф ХХI аср ўзбек адабиётида сўнмас юлдуз бўлиб, ҳар бир дилларда порлайди. Шоир ўз Она ватанига, табиатга ва инсониятга бўлган илиқ хиссини ўзининг юракларини ларзага солувчи гарчанд содда тилда ёзилган бўлсада одамнинг қалбига чуқур кириб боради.

Тадбирга йиғилганлар шоирнинг ҳаёти ва ижодидан бизга қолдирган Ватанни мадҳ этувчи шеърларидан айтиб беришди. Ташкиллаштирилган маънавият соати барчага кўтаринки руҳ ва хуш кайфият бахш этди.

Тадбир сўнгида энергетиклар томонидан тайёрланган Муҳаммад Юсуфнинг шеърлари ёдга олинди.

✍️ «Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти аъзолари

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>