Касаба уюшмаси
«Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиалида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди
  • 26.04.2024
  • 12

Бугун «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиалида ўзбек халқ шоири Муҳаммад Юсуфнинг таваллуд айёмига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда шоир ҳаёти ва ижоди, меҳнат фаолияти, ижод наъмуналари ҳақида маълумотлар тақдим этилди. Ишчи-ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди. Тадбир сўнггида Муҳаммад Юсуф шеърларидан намуналар ўқилди.

Маълумот ўрнида: Муҳаммад Юсуф 1954 йили 26 апрель куни Андижоннинг Марҳамат туманидаги Қовунчи қишлоғида оддий меҳнаткаш оилада таваллуд топган. У 1978 йилда Рус тили ва адабиёти институти (ҳозирги Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети)ни тамомлаган.

✍️ «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти аъзолари

Facebook  ‖ InstagramYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>