Янгиликлар
Диққат, эълон!
  • 27.04.2024
  • 39

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ «Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» филиали шуни маълум қиладики, 220/35/10 кВ кучланишли «НС-3» подстанциясидаги 25 000 кВа қувватли Т-3 трансформаторида таъмирлаш ишларини олиб бориш учун, подстанциясидан чиқувчи 35 кВ кучланишли Л-Талимаржон электр узатиш ҳаво тармоғи бугун, 27 апрель куни соат 11:30 дан 16:00 гача электр таъминоти умумтармоғидан вақтинча узиб турилади.

Таъмирлаш-созлаш ишлари олиб борилаётган пайтда Талимаржон шаҳарчасидаги «Обод» МФЙ, «Тинчлик» МФЙ, «Дўстлик» МФЙ, «Оби-ҳаёт» МФЙ, КМК ФБга қарашли катта устахона белгиланган муддат ичида кучланишсиз қолиши мумкин.

⚡️ Истеъмолчилардан таъмирлаш-созлаш зарурияти туфайли келиб чиққан ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

Facebook  ‖ InstagramYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>