Касаба уюшмаси
2020 ЙИЛ САРҲИСОБИ: «Муносиб меҳнат шароитларини яратиш орқали барқарор ривожланиш сари» (№11)
  • 02.02.2021
  • 825

   «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Бирлашган касаба уюшма қўмитаси ўз тасарруфига 22 та бошланғич касаба уюшма ташкилотларини бирлаштирган бўлиб, жами 4687 нафар касаба уюшма аъзолари, шу жумладан 993 нафар аёллар ва 792 нафар ёшлардан иборат жамоанинг меҳнат, дам олиш ва бошқа ҳуқуқларини ҳимоя қилишга бел боғлаган.

 

   Жамиятнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтида «Касаба уюшмаси» номли нимрукн ташкил этилган бўлиб, унда Ахборот хизмати томонидан жамоат ташкилотининг фаолиятига доир хабар ва янгиликлар кенг жамоатчилик эътиборига тақдим этиб борилади:

   Ўзб.: http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/49

   O‘zb.: http://uzbekistonmet.uz/oz/lists/category/49

   Рус.: http://uzbekistonmet.uz/ru/lists/category/49

   Eng.: http://uzbekistonmet.uz/en/lists/category/49

 

   «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Бирлашган касаба уюшма қўмитаси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси, «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги, «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги, «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги ва нодавлат-нотижорат ташкилотлар фаолиятини тартибга солувчи бошқа Қонунлар, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда тармоқ касаба уюшмалари Уставларига мувофиқ олиб боради.

 

   Қуйидаги мақсадларга эришиш Бирлашган касаба уюшмалари қўмитасининг асосий вазифаси ҳисобланади:

· миллати, жинси, ёши ва диний эътиқодидан қатъи назар бошланғич ташкилот ҳар бир аъзосининг меҳнат қилиш, ишни, касбни эркин танлаш, адолатли меҳнат шароити яратиб берилиши ва ишсизликдан ҳимоя қилинишга доир конституциявий ҳуқуқлари ҳимоя қилинишига;
· корхона, идора, ташкилот ва муассасада иш билан таъминланганликнинг энг юқори даражада бўлишига, даромадлар оширилиши ва мулкий табақаланиш даражаси камайтирилишига;
· меҳнатга ҳақ тўлаш ва меҳнат режимининг ижтимоий адолатли тизими жорий этилишига;
· жамоа шартномалари тузилиши ва уларнинг бажарилиши устидан назоратнинг амалга оширилишига;
 
·  жамоа шартномаларида қабул қилинган ва амалга оширилаётган кафолат ва имтиёзларнинг сақлаб қолиниши ва кенгайтирилишига;
· меҳнат қонунчилиги, меҳнатни ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қонунлари, қоида ва меъёрларига риоя этилишига;
· ижтимоий мулоқот ҳамда ижтимоий шерикчилик йўлга қўйилишига, жамоа музокараларини ташкил этилишига;
· ишлаб чиқаришнинг ривожланиш даражасига биноан ходимлар малакасининг оширилиши ҳамда касб жиҳатидан қайта тайёрлашнинг тизимли ва мунтазам равишда олиб борилишига;
· ходимларни, айниқса, ёшларни меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ҳимоя қилишга йўналтирилган дастурларни ишлаб чиқишда иш берувчилар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат ташкилотлари билан яқин ҳамкорлик қилинишига;
· маданий-маърифий, жисмоний тарбия ва спорт тадбирларининг ўтказилишига, бўш вақтдан оқилона фойдаланиш учун шароитлар яратиб берилишига, касаба уюшмаси аъзолари ва уларнинг оила аъзолари соғломлаштирилишига.
 

   Шу билан бирга, Бирлашган касаба уюшмалари қўмитаси ўз мақсадларига эришиш учун ўзининг сайлаб қўйиладиган ва коллегиал органлари орқали:

§  ходимларнинг ишлаб чиқариш, меҳнат, меҳнатни муҳофаза қилиш, маиший турмуш, маънавий-маърифий, жисмоний тарбия ва спорт, соғломлаштириш соҳаларидаги қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ифода этади ва ҳимоя қилади;
§  меҳнат қонунчилиги, меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, бошқа меҳнат ҳуқуқи нормалари мавжуд бўлган норматив ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади;
§    меҳнат жамоалари номидан иш берувчилар билан жамоа шартномаларини тузади ва уларнинг бажарилишини назорат қилади;
§    корхона (ташкилот, муассаса)ни ижтимоий ривожлантиришнинг жорий ва истиқболли режалар ишлаб чиқилишида, якка тартибдаги ва жамоага доир меҳнат низоларининг ҳал этилишида иштирок этади;
§    амалдаги қонунларга ва меъёрий ҳужжатларга мувофиқ, унинг ихтиёрида қолдирилган маблағлар доирасида, касаба уюшмаси бюджети ва уни сарфлаш сметасини тасдиқлайди ҳамда мазкур маблағларни белгиланган мақсадларга сарфлайди;
§    касаба уюшмаси йиғилишлари, конференциялари, қурултойлари, юқори касаба уюшмаси органларининг қарорлари бажарилишини ташкил этади;
§    меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш, маданий-маърифий ва оммавий спорт ишларини ташкил қилади.
 

   2019 йилда Бирлашган касаба уюшма қўмитасининг иштироки билан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва Ўзбекистон энергетика ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ўртасида Жамият олдида турган вазифаларни ҳал қилишда ижтимоий шериклик тамойили остида конструктив ҳамкорликни таъминлаш ва бозор муносабатлари шароитида жамият меҳнаткашларини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида 2019–2021 йилларга мўлжалланган Тармоқ Келишуви (тариф) тузилди ва Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан 2019 йил 29 августда 429-сон билан рўйхатдан ўтказилди.

 

   Демак, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Бирлашган касаба уюшмалари қўмитасининг бевосита саъй-ҳаракатлари туфайли 2020 йил давомида амалга оширилган ишларини сарҳисоб қиламиз:

   § 2019–2021 йилларга мўлжалланган Тармоқ Келишувига асосан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва Бирлашган касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2019–2021 йилларга мўлжалланган Жамоа шартномаси тузилди ва 2019 йил 17 сентябрда жамоа конференциясида тасдиқланди;

   § Жамоа шартномаси 16 бобдан иборат: иш берувчи билан ходимлар ўртасидаги меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий ва касбга оид муносабатларни тартибга солувчи локал норматив ҳужжатдир. Ушбу янги жамоа шартномасида аввалги шартномада назарда тутилмаган кўплаб имтиёз ва кафолатларни киритишга муваффақ бўлинди;

   § Бирлашган касаба уюшмаси хизматига қабул қилинган 22 та филиалларнинг бошланғич касаба уюшма қўмиталари 2020 йил учун тузган иш режаларига мувофиқ самарали меҳнат фаолияти олиб бордилар;

   § Бутун дунёда, шу жумладан Республикамизда «COVID-19» коронавирус пандемияси туфайли маълум маънодаги карантин чекловлари эълон қилинган бўлса-да, карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда, Бирлашган касаба уюшмалари қўмитаси тасарруфидаги бошланғич касаба уюшма қўмиталари томонидан 2020 йил давомида кўплаб маданий-маърифий тадбирлар уюштирилди;

 

   § Ходимлар ва уларнинг оила аъзоларида Ўзликни англаш, Ватанга муҳаббат, ватанпарварлик ҳисларини шакллантириш мақсадида Республикамизнинг тарихий обидалари ҳамда диққатга сазовор қадамжолари — Бухоро шаҳрига саёҳат уюштирилди. Саёҳатга 40 нафар Жамият ходимлари ва уларнинг оила аъзолари олиб борилди;

   §  Экотуризмни ривожлантириш мақсадида «Чимён» тоғ зонасига 50 нафар ходимлар саёҳатга олиб чиқилди (Марказий бошқарув аппарати ходимлари).

 

   § Йил тақвимида қизил рангда бўялган саналар — турли байрамлар муносабати билан магистрал электр тармоқлари жамоаларида байрам тадбирлари ўтказилди. Барча филиаллар ва таркибий бўлинмаларда 22 декабрь — касб байрами тадбирлари ташкил этилди. Бу тадбирларга энергетика тизими ривожига самарали меҳнатини қўшган Энергетика фахрийлари таклиф қилинди. “Энергетика фахрийси” унвонига сазовор бўлган, Фахрий ёрлиқлар ва Ташаккурнома олган ходимларга унвонлар гулдасталар билан топширилди (барча филиалларда ҳамда Марказий бошқарув аппаратида); 

   § Ходимларнинг юбилей саналари, пенсияга чиқиши ва туғилган кунлари муносабати билан уларга қимматбаҳо совғалар, миллий зарчопон, эсдалик папкалари ва гулдасталар топширилиши уюштирилди (барча филиалларда ҳамда Марказий бошқарув аппаратида); 

 

   § 8 март — Хотин-қизлар халқаро байрами муносабати билан 360 нафар аёлларга байрам совғалари тақдим этилди (“Тошкент МЭТ”, “Сурхондарё МЭТ”, “Energo-IT” филиаллари ва Марказий бошқарув аппаратида).

   § Касб байрами ва Янги йил байрами муносабати билан филиалларда байрам тадбирлари ўтказилди (барча филиалларда ҳамда Марказий бошқарув аппаратида); 

   § Янги йил байрами муносабати билан Жамият ходимларининг 4909 нафар фарзандларига янги йил совғалари берилди. Янги йил байрами томошаларига, болалар ўйин майдончаларига чипталар харид қилинди ва бепул тарқатилди (барча филиалларда ҳамда Марказий бошқарув аппаратида); 

 

   §    Пандемия карантини даврида ижтимоий кўмакка муҳтож ходимларга ва юқумли касаллик билан касалланган ходимларга моддий ёрдам кўрсатилди (барча филиалларда ҳамда Марказий бошқарув аппаратида); 

   §    Янги йил байрами арафасида 260 нафардан зиёд ходимларга озиқ-овқат маҳсулотлари берилди (“Қашқадарё МЭТ”, “Наманган ТСҚ”, “Жиззах МЭТ” филиалларида);

   §    Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани ҳокимининг расмий мурожаатига кўра Янги йил байрами арафасида тумандаги 40 нафар кам таъминланган оилаларга ҳар бирига 500 000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди (ун, мой, гўшт, шакар, тухум, болалар янги йил совғаси);

 

   §    Концерт ҳамда театр томошаларига 1168 та дона чипталар харид қилинди (“Тошкент МЭТ”, “Бухоро МЭТ”, “Тошкент ТСҚ”, “Магистралтармоққурилиш” филиаллари ва Марказий бошқарув аппарати);  

   §    1 сентябрь — Мустақиллик куни ва янги ўқу йили бошланиши арафасида ходимларнинг 326 нафар фарзандларига, 1-синфга чиқиши муносабати билан,  ўқув-қуроллари харид қилинди (барча филиалларда ҳамда Марказий бошқарув аппаратида); 

 

   §    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099-сонли “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан Жамият тасарруфидаги филиалларнинг барча касаба уюшма қўмиталари томонидан ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида спортнинг шахмат-шашка, стол тенниси, воллейбол ва минифутбол турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди. Жумладан, Бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан 8 та филиал ўртасида минифутбол мусобақаси ташкил этилди. “Учқун” спорт масканида аппарат ходимлари ўртасида катта теннис, шахмат-шашка, стол тенниси бўйича мусобақалар ўтказилди. Мусобақа ғолибларига ва иштирокчиларига эсдалик совғалари топширилди. Худди шундай спорт мусобақалари барча филиаллар ва таркибий бўлимларда хам ташкил этилди. Ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш учун бассейнларга абонементлар тарқатилди. Ходимлар футбол билан шуғулланишлари учун футбол майдонлари арендаси маблағлари тўлаб берилди (барча филиалларда ҳамда Марказий бошқарув аппаратида);   

 

   §    Ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғликларини тиклаш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. 2020 йил давомида Фарғона вилоятидаги «Нурафшон» сиҳатгоҳида 66 дан зиёд ходимлар ва уларнинг оила аъзолари, энергетика фахрийлари соғликларини тиклашди. Бўстонлиқ тоғ зонасида жойлашган “Угам” дам олиш масканида 4 нафар ходимлар ва уларнинг оила аъзолари хордиқ олишлари таъминланди (барча филиалларда ҳамда Марказий бошқарув аппаратида); 

   §    Ходимлар ва уларнинг оила аъзоларига касаба уюшмалари маблағлари ҳисобидан Республикадаги «Турон», «Хумсон», «Зомин», «Оқтош», «Чортоқ», «Ботаника» ва «Чинобод» сиҳатгоҳлари ҳамда «Чорвоқ оромгоҳи», «Наврўз», «Кумушкон» дам олиш уйларига 20 та имтиёзли — 45 фоизлик йўлланмалар ажратилди. Ижтимоий суғурта маблағлари ҳисобидан 2 нафар ходим санаторияларга юборилди (барча филиалларда ҳамда Марказий бошқарув аппаратида); 

 

   §    Пандемия даврида карантин ҳолатида ишлаган диспетчерлик ходимларига, подстанция ходимларига озиқ-овқат маҳсулотлари доимий ажратиб турилди (“Қашқадарё МЭТ”, “Бухоро МЭТ”, “Тошкент шаҳар МЭТ”, Марказий бошқарув аппарати ва Миллий диспетчерлик маркази). Ходимларнинг иммунитетини ошириш мақсадида Жамият тасаруфидаги филлиалларнинг ёрдамчи хўжаликларида етиштирилган лимон ва олма мевалари тарқатиб турилди;

 

   §    2020 йил давомида жуда кўп хайрли тадбирлар ўтказишга ва ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга эришилди. Лекин, шу билан бир қаторда, бир қатор камчиликларга ҳам йўл қўйилди. Камчилик ва хатоларнинг аксарияти тузатилди ва муаммолар ўз ечимини топди. Аммо... Жамият филиалларида 2020 йилда 2 та бахтсиз ҳодиса рўй берди. Бахтсиз ходиса туфайли 3 нафар ходим тан жароҳати олди ва 1 нафар ходим ҳаётдан кўз юмди. Касаба уюшма қўмиталари жароҳатланганларнинг ҳолидан хабар олиб турди. Вафот этган ходимнинг оила аъзоларига 6 106 000 сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди;  

   §    «Ўзбекистон МЭТ» АЖ кутубхонаси янги бадиий адабиётлар билан тўлдирилди;

 

   §    Республиканинг оммавий ахборот воситалари — 2021 йил учун «Ишонч», «Ишонч–Доверие», «Даракчи» ва бошқа газеталарга обуналар ташкил қилинди (барча филиалларда ҳамда Марказий бошқарув аппаратида); 

   §    Меҳнат муҳофазаси тадбирларига оғишмай риоя қилиниши йил давомида касаба уюшма раислари томонидан назоратга олинди.

   §    2021 йилда ҳам «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ Бирлашган касаба уюшма қўмитаси ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган барча саъй-ҳаракатларини амалга оширишда куч ва имкониятларини ишга солган ҳолда хизмат қилади.

   Нодира Хидирова, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси

 

 

    «ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ БИРЛАШГАН КАСАБА УЮШМА ҚЎМИТАСИ ҲАҚИДА ҚИСҚА МАЪЛУМОТ http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/483

    ЁШ МУҲАНДИСЛАРДАН ИБОРАТ ХОДИМЛАР ГУРУҲИ ЖАМИЯТНИНГ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ОБЪЕКТЛАРИГА САЁҲАТ УЮШТИРИШДИ http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/217

   «ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИДА ВИДЕОМУЛОҚОТ ШАКЛИДАГИ «РАҲБАР ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ» ЎТКАЗИЛДИ http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/235

   СОҲАМИЗ ХОТИН-ҚИЗЛАРИ ҲАМИША ҲУРМАТ-ЭҲТИРОМДА! http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/266

 

   «ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ ИККИ МИНГДАН ЗИЁД ИШЧИ-ХОДИМЛАРИ УМУМХАЛҚ ҲАШАРИДА ИШТИРОК ЭТИШДИ http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/281

   «ЎЗБЕКИСТОН МЭТ» АЖДА КАСАБА УЮШМА ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ ВИДЕО-КОНФЕРЕНЦИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/286

 

   «ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ ЖАМОА ШАРТНОМАСИДА МЕҲНАТ ФАХРИЙЛАРИГА ҚУЙИДАГИ ИМТИЁЗЛАР НАЗАРДА ТУТИЛГАН: http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/348

   70 ЙИЛЛИК БЕҒУБОР БАЙРАМ: БУГУН ХАЛҚАРО БОЛАЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КУНИ http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/360

 

    «АРҚОНГА ҚИЛ — МАДАД» ЁХУД УМУМСАХОВАТ ЙЎЛИДА ЖАМИЯТИМИЗ ИШТИРОКИ http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/401

    ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ТИЗИМИНИНГ БАРҚАРОР ФАОЛИЯТИ — ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БЎЙИЧА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИСЛОҲОТЛАРНИНГ ТАЯНЧИ ҲИСОБЛАНАДИ http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/397

   «СУРХОН» ПОДСТАНЦИЯСИ: МУСОБАҚА ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/411

 БИРЛАШГАН КАСАБА УЮШМА ҚЎМИТАСИ: ИШЧИ-ХОДИМЛАРНИНГ ФАРЗАНДЛАРИГА ЎҚУВ ҚУРОЛЛАРИ СОВҒА ТАРЗИДА ТАҚДИМ ЭТИЛДИ http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/484

 

   «ТОШКЕНТ МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ: 41 НАФАР БИРИНЧИ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИГА ЎҚУВ ҚУРОЛЛАРИ ТАҚДИМ ЭТИЛДИ http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/496

   «АНДИЖОН МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ: ИШЧИ-ХОДИМЛАРНИНГ БИР НАФАР ФАРЗАНДИГА ЎҚУВ ҚУРОЛЛАРИ СОВҒА ҚИЛИНДИ http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/497

   «ENERGO-IT» ФИЛИАЛИ: ИШЧИ-ХОДИМЛАРНИНГ ФАРЗАНДЛАРИГА ЎҚУВ ҚУРОЛЛАРИ БЕРИЛДИ http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/498

   «ҚАШҚАДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ: 6 НАФАР КИШИГА МОДДИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИЛДИ http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/499

   «СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ ВА «НУРАФШОН» САНАТОРИЙСИ: ЎҚУВ ҚУРОЛЛАРИ ТАРҚАТИЛДИ http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/500

   «НАМАНГАН МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ: ЎҚУВ ҚУРОЛЛАРИ ТАРҚАТИЛДИ http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/501  

   ЭНЕРГЕТИКЛАРНИНГ ФАРЗАНДЛАРИГА ЎҚУВ ҚУРОЛЛАРИ СОВҒА ТАРЗИДА ТАҚДИМ ЭТИЛМОҚДА http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/504

   СПОРТ БАЙРАМИГА ТАКЛИФ ЭТАМИЗ! http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/601

 

   ЭНЕРГЕТИКЛАРНИНГ СПОРТ ТАДБИРЛАРИ: МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИДАГИ УНУМ ВА САМАРА САРИ ТАШЛАНАЁТГАН ДАДИЛ ҚАДАМЛАР http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/605

    “СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” ФИЛИАЛИ: СПОРТ МУСОБАҚАСИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/611

   “СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” ФИЛИАЛИ: СПОРТ МУСОБАҚАСИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/611

 

   МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ ФИЛИАЛЛАРИДА СПОРТ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/614

    «ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ: МИНИ ФУТБОЛ БЎЙИЧА МУСОБАҚА ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/615

   «ЎЗБЕКИСТОН» ТЕЛЕКАНАЛИДА «ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИДА ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОНИНИНГ ИЖРОСИ БЎЙИЧА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН СПОРТ ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА ЛАВҲА ЭФИРГА УЗАТИЛДИ http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/617

 

   «ТОШКЕНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИДА ШАХМАТ, ШАШКА, ФУТБОЛ ВА СТОЛ ТЕННИС БЎЙИЧА ТУНИР БЎЛИБ ЎТДИ http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/624

    ЭНЕРГЕТИКЛАР КУНИ АРАФАСИДА СОҲА ВАКИЛЛАРИ МУНОСИБ ТАҚДИРЛАНМОҚДА

http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/630

   ХАЙРУ САХОВАТ — ИНСОНИЙЛИК ЗИЙНАТИ http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/638 

  «ЭНГ ЯХШИ...» — МУНОСИБЛИК ЭЪТИРОФИ http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/649

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Каналга аъзо бўлинг! t.me/uzmetaxborotxizmati

>