Касаба уюшмаси
БУГУН АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ МЕҲНАТ ЖАМОАСИНИНГ ВИДЕО-КОНФЕРЕНЦИЯ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ
  • 05.04.2021
  • 157

  Бугун, 2021 йил 5 апрель куни «Ўзбекистон МЭТ» АЖ меҳнат жамоаси видео-конференцияси бўлиб ўтди. Видео-конференцияда Бирлашган касаба уюшма қўмитаси аъзолари, Жамият тасарруфидаги 22 филиал ва таркибий бўлинмалардан сайланган 42 нафар делегатлар, иш берувчи вакилларидан Иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари З.Таштанова, Юридик бошқармаси етакчи юрисконсульти С.Ғуломов, Ходимлар билан ишлаш бошқармаси етакчи мутахассиси О.Воҳидов ва Ўзбекистон энергетика, нефть-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ижтимоий масалалар бўйича бош мутахассиси А.Маматовлар иштирок этишди.

 

  Кун тартибига 2 та масала киритилди.

1.    «Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг 2019–2021 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасини 2020 йилда бажарилиши;.
2.    «Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг 2019–2021 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

  2019–2021 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2020 йилда бажарилиши юзасидан “Ўзбекистон МЭТ” АЖ Йиғма ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи К.Тўхтаев ва Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Н.Хидированинг ахбороти тингланди. Жамоа шартномасининг бажарилишини текшириб борувчи комиссия аъзоси Ф.Хаджимуратова Жамоа шартномасининг бажарилиш далолатномасини ўқиб эшиттирди. Делегатлар Республикада 2020 йилдаги пандемия шароитига қарамай «Ўзбекистон МЭТ» АЖ жамоа шартномасининг барча бандлари бажарилганини эътироф этишди ва бажарилишига қониқарли баҳо беришди.

 

  «Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг 2019–2021 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Н.Хидирова сўзга чиқди. У «Ўзбекистон МЭТ» АЖ ва Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ўртасида 2019–2021 йиллар учун тузилган тармоқ (тариф) келишувига 2020 йил 26 ноябрдаги 364/1-6 “с”-сонли буйруқ-қарорга асосан киритилган ўзгартиришларга Жамият жамоа шартномасини мувофиқлаштириш лозимлигини гапирди ва киритилаётган ўзгартириш ҳамда қўшимчалар билан таништирди.

  Жамоа шартномасига киритиш учун филиаллардан ва таркибий бўлинмалардан олинган таклифлар ҳам муҳокама этилди. Иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари З.Таштанова, Юридик бошқармаси етакчи юрисконсульти С.Ғуломов, Ходимлар билан ишлаш бошқармаси етакчи мутахассиси О.Воҳидовлар берилган таклифларни иқтисодий ва ҳуқуқий тарафдан ўрганиб чиқилиб, жамоа шартномасига киритилиши мумкинлигини билдиришди. Конференцияда делегатлар фаол иштирок этиб, касаба уюшмаси ишини янада жонлантириш ва ривожлантириш ҳақида фикр мулоҳазалар билдиришди.

 

  Видео-конференция сўнггида делегатлар бир овоздан «Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг 2019–2021 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасининг 2020 йилда бажарилиши ва унга ўзгартириш, қўшимчалар киритилиши ҳақидаги қарор лойиҳаларини тасдиқлашди.

   «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Бирлашган касаба уюшмалари қўмитаси

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Телеграм каналига аъзо бўлиш учун  t.me/uzmetaxborotxizmati

>