Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «Бизнинг маҳаллада электр энергиясида жуда кўп узилишлар бўлмоқда: 1 соат ёқишади — 1 соат ўчиришади...»

Мурожаат мазмуни: Ассалому алейкум! Энергетика вазирлигининг баёнотида ҳудудларда фақатгина 1 соатгача чеклов бўлиши мумкинлиги, акс ҳолда масъулларга чора кўрилади, дейилган экан. Мен Фарғона вилояти, Учкўприк тумани, “Машат” МФЙда яшайман. Бизнинг маҳаллада электр энергиясида жуда кўп узилишлар бўлмоқда: 1 соат ёқишади — 1 соат ўчиришади. Кун бўйи тахминан 8 сотлаб “свет” йўқ бўлади. “Электросет”ни телеграм группаси бор, у ердан ёзсак, жавоб ололмаяпмиз. Илтимос, бир чора кўринглар!

  • 21.11.2022
  • 171
Мурожаатчи: «Мана, қиш мавсуми келди, уйлардаги иситиш мосламасини ишлатиш учун электр токи йўқ!»

Мурожаат эгаси: Имомов Элдоржон Илёржон ўғли, Фарғона вилояти

  • 21.11.2022
  • 212
Мурожаатчи: «Маҳалламиз номидан мурожаат: трансформаторимизни зудлик билан алмаштириб беришларини сўраб қоламиз!»

Мурожаат мазмуни: Ассалому алайкум! Учкўприк тумани, «Чорбоғ» МФЙ, Чорбоғ қишлоғи, Чорбоғ кўчаси фуқаролари номидан мурожаат. Мана 4 ҳафтадан бери электр линияларимиз носоз бўлиб, бир фаза бўлиб, линиямиз ўчиб қолади. 3 ой олдин ўрнатилган бетон “столба”ларимиз ҳали уланмаган. Трансформатор қуввати аҳолига нисбатан жуда паст аҳволда. Етарли қувват билан ишламаяпти. Кучланишни кўтаролмасдан эриб кетган, алмаштириши керак. Ўрнатилгандаги, яъни 2012 йилги аҳолига нисбатан ҳозирда аҳоли сони тенг икки баробарга ошган. Трансформаторимиз қизиб ётибди, аҳоли кўп, бу кетишда қишда чиқишнинг иложи йўқ. Исботи расмлари билан бор. Электр энергия инспекциясига мурожаат йўлладик. Ҳеч қандай ҳаракат бўлмади. Фақатгина кўзбўямачилик қилишиб, далолатнома тузилиб, мурожаатга расмли жавоб қилишиб кетишган, холос.

  • 21.11.2022
  • 184
Мурожаатчи: «Бизнинг ҳудудда электр 2 соатлик чекловдан ташқари баъзи маҳаллаларда 4 соат ўчирилди. Бухоро шаҳрида эса йўллардаги электрон рекламалар ҳам “кўзни қувнатиб” турибди...»

Мурожаат мазмуни: Ассалому алейкум! Бухоро вилояти, Бухоро тумани марказида яшайман. 2022 йил ноябрь ойида электр энергияси узатилишида чекловлар борлигидан хабардорман. Лекин 16 ноябрь куни Энергетика вазирининг баёнотида ҳудудларда фақатгина 1 соатгача чеклов бўлиши мумкинлиги, акс ҳолда масъулларга чора кўрилади, деганларини ўқиб қолдим. Бизнинг ҳудудда 17 ноябрь куни 2 соатлик чекловдан ташқари, бу фақат куннинг биринчи ярми ҳақида ёзяпман, баъзи маҳаллаларда 4 соат узлуксиз ўчирилди.

  • 18.11.2022
  • 182
Мурожаатчи: “Электр ҳисоблагич сертификатининг амал қилиш муддати тугашига 30 кун қолди”, деб смс-хабар келди... Нима қилишимиз керак? Пул тўлаш керакми?

Мурожаат мазмуни: Ассалому алайкум! “Электр ҳисоблагич сертификатининг амал қилиш муддати тугашига 30 кун қолди”, деб смс-хабар келди... Нима қилишимиз керак? Пул тўлаш керакми?

  • 15.11.2022
  • 182
Мурожаатчи: Инсоф биландаааааа эееееее! Газ йўқ бўлса бизда, ҳеч бўлмаса токни яхшироқ ёқиб беринглар!

Мурожаат мазмуни: Ассалому алайкум! Инсоф биландаааааа эееееее! Газ йўқ бўлса бизда, ҳеч бўлмаса токни яхшироқ ёқиб беринглар! 5 дақиқа ёнади, 12 соат ўчади, яна 5 дақиқа ёнади... Яхшироқ ёқиб беринглар!

  • 15.11.2022
  • 174
Мурожаатчи: Пастдарғомнинг Тинчлик маҳалласида ҳар куни узилишлар содир бўлмоқда. Суткада 5 ёки 4 соат электр таъминоти берилиб, қолган вақтларда...

Мурожаатга жавоб: Электр тармоқларида истеъмолнинг кескин ошиши туфайли, электр қурилмалари ортиқча юклама билан ишлаганда, энерготизим барқарорлигини сақлаш мақсадида ўрнатилган автоматика режими туфайли электр таъминотида узилишлар бўлиши табиий жараён ҳисобланади. Электр таъминотида бир нечта таъсир омиллари сабабли фавқулодда содир бўлган авариявий ўчишларни олдиндан аниқлаб, бу ҳақда истеъмолчиларни огоҳлантиришнинг имкони йўқ. Бу ҳақда батафсил маълумотларни қуйидаги ҳаволалардан олишигиз мумкин:

  • 15.11.2022
  • 197
Мурожаатчи: Дўнговул маҳалласида сўнгги 15 кун ичида узилишлар кўп бўлмоқда!

Мурожаат мазмуни: Ассалому алайкум. Мурожаатим шундан иборатки, Кўкдала тумани, Хардури қишлоғи, Дўнговул маҳалласида сўнгги 15 кун ичида узилишлар кўп бўлмоқда. Кеча, 11 ноябрь куни соат 18:00 атрофида “свет” ўчиб қолганди, ҳозир — 12 ноябрь соат 11:34, шу вақт оралиғида бир минут ҳам ёнмади.

  • 14.11.2022
  • 192
Мурожаатчи: “Свет” йўқ эрталабдан!

Мурожаат мазмуни: Ассалому алайкум. “Свет” йўқ эрталабдан!

  • 14.11.2022
  • 252
Мурожаатчи: «Электр токи жуда кўп учмоқда...»

Мурожаат мазмуни: Ассалому алайкум. Электр токи жуда кўп учяпти!

  • 08.11.2022
  • 178
Мурожаатчи: «35/10 кВли «Милтиқчи» подстанциясидан чиқувчи 10 кВли «Мирзахўжа» электр узатиш тармоғи сабабсиз кунига (7–8 марта, 6–8 соат) электр тармоғидан узиб қўйилмоқда...»

Мурожаат мазмуни: Ассалому алайкум. Учкўприк тумани «Мирзахўжа» МФЙ 35/10 кВ кучланишли «Милтиқчи» подстанциясидан чиқувчи 10 кВ кучланишли «Мирзахўжа» электр узатиш тармоғи сабабсиз кунига (7–8 марта, 6–8 соат) электр тармоғидан узиб қўйилмоқда. Тумандаги бошқа қишлоқларда инсоф билан, камроқ ўчади, лекин бизни худудда ҳар доим шу аҳвол — электрдан таъминоти тез узилади. Сизлардан илтимос! Назоратга олиб беринглар! Мана бугун (05.11.2022) соат 20:00 ларда электр токи узилганича 23:30 бўлди — ҳамон “свет” ёнгани йўқ! Бу ҳолат бир кунмас, ҳаво совиди дегандан ҳар куни шу аҳвол.

  • 07.11.2022
  • 312
Мурожаатчи: «Ёз фаслида газ ҳисоблагич ўрнатган эдим. Ҳозир ҳисобимни тўлдирсам ҳам ишламаяпти...»

Мурожаат мазмуни: Ассалому алайкум. Ёз фаслида газ ҳисоблагич ўрнатган эдим. Ҳозир ҳисобимни тўлдирсам ҳам ишламаяпти...

  • 26.10.2022
  • 181
Мурожаатчи: “Бизнинг корхона ҳудудидан юқори қувватли электр тармоқлари ўтган...”

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро, Шукрулло Аброр ўғли! Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг "Мурожаатлар" рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди.

  • 18.10.2022
  • 194
Мурожаатчи: “Ишга кирмоқчи эдим!”

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро, Алишер Саодатов! Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг "Мурожаатлар" рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди.

  • 18.10.2022
  • 181
Мурожаатчи: “4-босқич талабасиман. Мен сизларда 0.5 ставка ишлаб, ўқишни битирганимдан кейин тўлиқ ставкада ишламоқчиман!”

Мурожаат мазмуни: Ассалому алайкум! Мен Тошкент давлат техника университети электр энергетика факултети 4-босқич талабасиман. Мен туш вақтигача, яъни соат 12:00 гача сизнинг компаниянгизга ишга кирмоқчи эдим. Ишга жойлашиш учун сиз билан суҳбат қилиб кўрсам деган эдим. Насиб қилса, сизда 0.5 ставка ишлаб, сизга кадр бўлиб, ўқишни битириб, сизнинг компаниянгизга тўлиқ ҳолда ишга жойлашмоқчиман.

  • 12.10.2022
  • 227
Мурожаатчи: «Ўз ҳисобимдан сотиб олган ҳисоблагични рўйхатга қўйиш муаммо бўлмоқда...»

Мурожаат мазмуни: Ассалому алайкум. Мен ҳисоблагич ўз ҳисобимдан олганман хонадонимга. Шуни рўйхатга киритиш муаммо бўлмоқда. Шунинг тартиби ҳақида батафсил маълумот берсангиз.

  • 15.09.2022
  • 204
Мурожаатчи: “Энергетика (тармоқлар бўйича) йўналишини тугатдим. Иш қидирмоқдаман ҳозирда. Мақсадим — ишлаш!”

Мурожаат мазмуни: Мен Саматов Исроил Иброгим ўғли 2022 йил Бухоро муҳандислик технология институтини Энергетика (тармоқлар бўйича) йўналишини тугатдим. Иш қидирмоқдаман ҳозирда. Мақсадим — ишлаш.

  • 29.08.2022
  • 252
Мурожаатчи: “Мен Шерибов Алижон. Мақсадим — ишлаш. Маълумотим — олий. Битирган йўналишим — электр ...”

Мурожаат мазмуни: Мен Шерибов Алижон. Мақсадим — ишлаш. Маълумотим — олий. Битирган йўналишим — электр техникаси, электр механикаси ва электр технологиялари (тармоқлар бўйича).

  • 25.08.2022
  • 282
>