Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «Олмалиқ шаҳри деҳқон бозорида чироқ доим ўчади!»

Мурожаат мазмуни: «Ассалому алайкум! Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳри деҳқон бозорида чироқ доим ўчади. Бу шаҳар электр таъминоти балансига кирмас экан. “Свет” ўчса на электрик келади бозорга, на бозор директори. Доим қийналамиз шу масалада...»

  • 16.05.2022
  • 292
Мурожаатчи: «13 йиллик иш стажим учун “энергетика тизимидаги меҳнат стажи” тоифасини тиклашга амалий ёрдам беришингизни сўрайман»

Мурожаат мазмуни: Мен 2006 йилда “Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖга электр монтёри вазифасида ишга кирганман. 2014 йилдан меҳнат фаолиятимни “Қашқадарё магистрал электр тармоқлари”да давом этирдим.

  • 12.05.2022
  • 338
Мурожаатчи: «Адашиб тўланган 60 400 000 сўм пулни бошқа электр таъминоти корхонасига тўлов сифатида қабул қилишингизни сўраймиз»

Мурожаат мазмуни: «Ассалому алайкум. Бизнинг корхона Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Боғишамол кўчаси 160-уйда жойлашган.

  • 07.05.2022
  • 271
Фуқаро мурожаатига жавоб: Акциядорлик жамиятида фойдаланилган трансформатор мойи ва рангли металл парчалари бўйича камомад ҳолатлари аниқланмаган

Мамлакатимизда ҳар бир шахс давлат органларига, муассасаларига ва ташкилотларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

  • 12.04.2022
  • 251
Мурожаатчи: «Иккита кўчадаги янги хўжаликларига электр тармоқлари тортилмаган, амалий ёрдам беришингизни сўраймиз...»

Мурожаат мазмуни: «Самарқанд втилояти, Пахтачи тумани, Урганжи МФЙда 60 та аҳоли янги хўжаликлари электр билан таъминланмаган.

  • 11.04.2022
  • 380
Мурожаатчи: «Шахаман кўчасига тўлиқ ёриткичлар ўрнатишда амалий ёрдам беришингизни сўрайман...»

Мурожаат мазмуни: «Нукус шаҳридаги 41-МПЖ (МФЙ) 2021 йили “Обод маҳалла” дастурига киритилганди. Кўчаларни ёритиш ишлари олиб борилди. Ҳудудда жойлашган Шахаман кўчасида электр тўсинларига (столба) “свет” ўрнатиш тўлиқ бажарилмасдан қолиб кетди.

  • 04.04.2022
  • 268
Мурожаатчига жавоб: «Ажратилган ер майдонида деҳқончилик юритилмасдан, бино-иншоот қурилаётганлиги маълум бўлди...»

Мурожаат эгаси: Сирдарё вилояти, Боёвут тумани, Сармич маҳалласи, Чорбоғ кўчаси, 51-уйда яшовчи фуқаро Ориф Алимов.

  • 31.03.2022
  • 263
Мурожаатчи: «Икки соатни ичида мени қарзга киритворадиган даражадаги электр ускунам йўқ уйимда!»

Мурожаат мазмуни: «Ассалому алейкум! Мен Наманган вилояти, Давлатобод туманидаги кўп қаватли хонадонлардан бирида (31-уй, 20-хонадон) истиқомат қиламан. Тахминан бир йилча аввал электрон ҳисоблаш ускунасини янгисига алмаштиришган. Ундан аввалгиси ҳам “онлайн кўриниш”да ишлар эди. Билмайман, нимага алмаштиришган...

  • 30.03.2022
  • 274
Миллий диспетчерлик маркази: «Диспетчерлик интизомининг бу тартибдаги бузилиши энергетика тизимида оғир оқибатли, йирик аварияли ҳолатларга олиб келиши мумкин!»

Яқинда nasafnews.uz электрон нашрида “Қашқадарё ҲЭТ огоҳлантиришсиз чироқ ўчирилганига «Миллий электр тармоқлари» АЖ тизимидаги чекловларни сабаб қилиб кўрсатди” номли мақола эълон қилинган эди.

  • 29.03.2022
  • 315
Мурожаатчи: «Бизда кунора электр узилишлари рўй беради. Бу ҳолат қачонгача давом этади? Чақалоғим бор...»

Мурожаат мазмуни: «Ассалому алейкум! Мен Бухоро вилояти, Когон тумани, Вадан қишлоғида истиқомат қиламан. Бизда кунора электр узилишлари рўй беради. Бу ҳолат қачонгача давом этади? Ёш чақалоғим бор, қанчадан қанча беморлар бор. Электрни пулини вақтида тўласак. Қайсидир ташкилот текширадими бу ҳолатларни? Қаерга мурожаат этайлик яна?!»

  • 28.03.2022
  • 249
Мурожаатчи: «Озгина шабада бўлса ёки севалаб ёмғир ёғса, дарҳол электр таъминоти узиб қўйилади...»

Мурожаат мазмуни: «Ассалому алайкум! Улуғнор тумани, Гулистон МФЙ, Буюк ипак йўли кўчаси, 18-уйда истиқомат қиламан. Гулистон МФЙ ҳудуди озгина шабада бўлса ёки севалаб ёмғир ёғса, дарҳол электр таъминоти узиб қўйилади. Шу сабабли сиздан қаттиқ илтимос, келиб ўрганиб, кўзингиз билан кўриб, жиддий ёндошган ҳолда масалага жавоб берсангиз.»

  • 25.03.2022
  • 307
Мурожаатчи: «Симёғочлар яроқсиз ҳолда, уларни жойига келиб кўриб-ўрганиб, янгисига алмаштиришда амалий ёрдам беришингизни сўрайман»

Мурожаат мазмуни: «Ассалому алайкум, ҳурматли «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ходимлари! Мурожаатим шундан иборатки, мен яшайдиган Самарқанд вилояти, Булунғур тумани, Ингичка қишлоғига 1975 йилда электр энергияси тармоқлари тортилган бўлиб, симёғочлар бугунги кун эскириб, яроқсиз ҳолатига келиб қолган. Уларни жойига келиб кўриб-ўрганиб, янгисига алмаштиришда амалий ёрдам беришларингизни сўрайман.»

  • 23.03.2022
  • 451
Мурожаатчи: «Электр энергияни тармоқдан узишдан олдин, огоҳлантириш учун, бир-икки иш куни илгари телефонга “СМС” хабар келадиган қилсаларингиз яхши бўлар эди...»

Мурожаат мазмуни: «Электр энергияни ўчиришдан олдин огоҳлантириш учун бир ёки икки иш куни телефонга СМС келадиган қилсаларингиз яхши бўлар эди.

  • 17.03.2022
  • 251
Мурожаатчи: «Электр ҳисоблагич учун техник шартнома олиб, тўловни амалга оширдим. 15 кун бўлмоқдаки, ҳали дарак йўқ»

Мурожаат мазмуни: «Мен Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида яшайман.Электр ҳисоблагич учун “РЕС”дан техник шартнома олиб, тўловни амалга оширдим. 15 кун бўлмоқдаки, ҳали дарак йўқ.

  • 11.03.2022
  • 298
Мурожаатчи: «Тушуниб турибман, яна “шаблон” жавоб берасизлар... Мурожаат ҳам фойдасиз, ёпиб ташлайсизлар. Лекин инсоф қилинглар, муаммони яшириш билан ҳал қилиб бўлмайди!»

Мурожаат мазмуни: «Ассалом алайкум, Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани, Шарғун шаҳри, «Кончилар» маҳалласидан мурожаат йўллаяпман. Энергетиклар номлаши бўйича 5-фидер, яъни қанча токни узса арзийдиган, қанча кўп ўйнатса кўтарадиган линиядан муаммони яна кўтариб чиқяпман. Гарчи фойдаси бўлмаса ҳам.

  • 07.03.2022
  • 427
Мурожаатчи: «Сизлардан илтимос, газ ҳиди чиқаётган жойни таъмирлаб, шу кунгача бирор чора кўрмаган масъулиятсиз ходимларга қатъий чора кўринг!»

Мурожаат мазмуни: «Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани, Боғистон маҳалласи, Сарбон кўчасида 1-уй манзилида оила аъзоларим билан яшаб келаман. 2 нафар ёш фарзандларим бор.

  • 01.03.2022
  • 331
Мурожаатчи: «Соат 10:13да электр энергияси учун тўлов қилгандим, ҳалигача чироқ ёнгани йўқ!»

Мурожаат мазмуни: «Соат 10:13да электрга тўлов қиландим, ҳалигача чироқ ёнгани йўқ. “Пахтачи тумани электр тармоқлари корхонаси ўз вазифасини суиистеъмол қилмоқда.»

  • 27.02.2022
  • 328
Мурожаатчи: «Савол туғилади: агарда бирон марта электр энергиясига пул тўланмаган бўлса, қандай қилиб шунча вақт бемалол — 4,8 млн сўм қарздорликкача электр энергиясидан фойдаланиб келдик?»

Мурожаат мазмуни: «Ассалому алайкум. Хусусий корхонамизга янги электр ҳисоблагич ўрнатилган. Янги ҳисоблагич ўрнатилгандан кейин биз томонимиздан ўтказилган тўловлар ҳеч қаерда йўқ. Биз 600, 300, 400 минг сўм миқдорида (ҳоказо) тўловларни амалга оширганмиз.

  • 26.02.2022
  • 265
Мурожаатчи: «Бизнинг ҳудудда электр таъминоти имкон қадар узлуксиз бўлишида амалий ёрдам беришингизни сўраймиз!»

Мурожаат мазмуни: «Ассалому алайкум. Мен Наманган вилояти, Наманган тумани, Бешкапа маҳалла фуқаролари йиғинида яшовчи фуқароман. Ҳозирга пайтда электр таъминотида жуда кўп узилишлар бўлмоқда. Бир неча бор мурожаат қилишимга қарамай, натижа борган сайин ёмон тарафга ўзгармоқда.

  • 25.02.2022
  • 309
Мурожаатчи: «Ҳисоб рақамимдаги 700 минг сўм маблағ йўқ бўлиб қолди, кейин ўрнида 30 минг сўм маблағ қолди»

Мурожаат мазмуни: «Янгийўл туман электр тармоқларига фойдаланилган электр учун тўлов қилинган, балансда 730 минг сўмдан ортиқ пул бор эди. Текширгани кириб сўраганимда “йўқ, унақа маблағ мавжудмас” деб айтишди ходимлар. Аммо payme иловаси орқали текширганимда ҳам юқоридаги маблағ мавжуд эди, лекин бориб мурожаат қилинганимда, ходимнинг қанақадир ҳаракатидан кейин, 700 минг сўм маблағ йўқ бўп қолди, кейин ҳисобда 30 минг сўм маблағ қолди. Буни қандай изоҳлаш мумкин? Ким жавоб беради бу масалага? Ёки юқорига мурожаат қилиш керакми?»

  • 18.02.2022
  • 278
>