2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ЭЪЛОН: “Иссиқлик электр станциялари” АЖлари ва “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги жамият ҳамда филиаллар диққатига!

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссиясининг 2023 йил 15 майдаги 15-сонли йиғилиш баёни ва амалдаги қонунчиликга асосан 2023 йил 1 июндан электр энергетика тармоғи корхоналари учун, яъни “Иссиқлик электр станциялари” АЖ тасарруфидаги жамият ва филиаллар томонидан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖга сотиш тарифлари (ўзгаришсиз) ва “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ тасарруфидаги жамият ва филиаллар учун электр энергиясини “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖдан харид қилиш, ҳамда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ учун электр энергиясини транспортировка қилиш (узатиш) хизмати тарифлари бўйича янги ички соҳа тармоқ тарифлари амал қилишини маълум қилади.

  • 17.05.2023
  • 626
Осиё тараққиёт банки томонидан экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасида “Дастлабки экологик экспертиза” ҳисоботи ишлаб чиқилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 декабрда имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг 2023–2025 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 459-сонли қарорига асосан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан “Магистрал электр тармоқларини модернизация ва реконструкция қилиш” инвестицион лойиҳаси Осиё тараққиёт банки (ОТБ) маблағлари ҳисобига амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

  • 26.04.2023
  • 670
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг коррупция фактларига доир мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари ҳақидаги 2023 йил I чорак якунлари бўйича ҳисоботи эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 январдаги «Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-81-сон Қарорига асосан, баҳолаш 29 та махсус индикаторлар асосида «E-Anticor.uz» электрон платформаси орқали амалга оширилади.

  • 11.04.2023
  • 625
Коррупцияга қарши курашиш — ишга қабул қилинган раҳбар ходимлар, ротация қилинган ходимлар тўғрисида маълумотлар очиқланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 январдаги «Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-81-сон Қарори га асосан, баҳолаш 29 та махсус индикаторлар асосида «E-Anticor.uz» электрон платформаси орқали амалга оширилади ва ушбу баҳолаш билан боғлиқ маълумотлар, ишга қабул қилинган раҳбар ходимлар, ротация қилинган ходимлар тўғрисида маълумотлар очиқланди.

  • 11.04.2023
  • 574
Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси: 2022 йил учун молиявий-хўжалик фаолияти бўйича режа ва амалдаги кўрсаткичлари таҳлили

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти 202 йил давомида мамлакатимизда ишлаб чиқарилган ва унинг ташқарисидан қисман харид қилинган электр энергиясини транспортировка қилиш (эксплуатация, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-созлаш), сотиш, транзит, экспорт ва импорт операцияларини амалга оширди. 2022 йил энг асосий молиявий-хўжалик фаолияти бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичлари бажарилиши таҳлилини қуйидаги жадвал орқали кўришимиз мумкин.

  • 06.04.2023
  • 929
Осиё тараққиёт банки томонидан ер ажратиш ва аҳолини кўчириш режаси ишлаб чиқилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2023–2025 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 28 декабрдаги 459-сонли қарорига асосан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан “Магистрал электр тармоқларини модернизация ва реконструкция қилиш” инвестицион лойиҳаси Осиё тараққиёт банки (ОТБ) маблағлари ҳисобига амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

  • 31.03.2023
  • 872