Янгиликлар
“Тошкент магистрал электр тармоқлари” филиали: “Адолат” ва “Чирчиқ” подстанцияси амалга оширилаётган модернизация-реконструкция ишлари тўғрисида ҳисобот
  • 08.06.2021
  • 398

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 сентябрдаги «Жаҳон банки иштирокида магистрал электр тармоқлари нимстанцияларини модернизация ва реконcтрукция қилиш тўғрисида»ги 3284-сонли қарорига асосан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги “Тошкент магистрал электр тармоқлари” филиали таркибидаги подстанцияларда олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари тўғрисида маълумот (2021 йил 1 июнь ҳолатига).

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 сентябрдаги 3284-сонли қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган инвестиция дастурига асосан «Тошкент МЭТ» филиалининг “Адолат” ва “Чирчиқ” подстанцияларидаги 2 дона 125 МВАли трансформаторларни 200 МВАли, бундан ташқари, 2 дона 200 МВАли трансформаторларни 2 дона 250 МВАли трансформаторларига алмаштириш назарда тутилган.

☑️ 2021 йилнинг 1 май ҳолатига “Адолат” подстанциясидаги 2 дона 200 МВА трансформаторлар 250 МВАли трансформаторларига алмаштирилди. Шунингдек, “Чирчиқ” подстанциясидаги 2 дона 125 МВА трансформаторлар 200 МВАли трансформаторларига алмаштирилди.

Жумладан:

I. 220/110/10 кВ кучланишли “Адолат” подстанцияси бўйича:
✔️200 МВАли 2 та автотрансформатор 250 МВАли 2 та автотрансформаторларга алмаштирилди;
✔️Ёнғин ўчириш тизими насослари биноси ва Назорат ўтказиш пункти биноси таъмирланди;
✔️220 кВли очиқ тақсимловчи қурилмага 9 дона, 110 кВли очиқ тақсимловчи қурилмага 18 дона замонавий элегаз ўчиргичлар ўрнатилди;
✔️220 кВ ва 110 кВ очиқ тақсимловчи қурилмаларда ҳамда подстанция ҳудудида 500 метр йўлаклар капитал таъмирланди, бетон девор ўрнига евро тўсиқлар ўрнатилди. 900 метр кабел лотоклари таъмирланди ва 1650 дона бетон қопқоқлар ёткизилди;
✔️220 кВ ва 110 кВ кучланишли очиқ тақсимловчи қурилмалар ҳудудида ёритиш тизими тўлиқ энерготежамкор ёриткичларга алмаштирилди;
✔️220 кВ очиқ тақсимловчи қурилмага 6 дона, 110 кВ очиқ тақсимловчи қурилмага 6 дона ва 10 кВ очиқ тақсимловчи қурилмага 6дона ўта кучланиш чегаралигичлари ўрнатилди.
✔️Ёрдамчи бинолар тўлиқ капитал таъмирланди.
✔️108 элементли АКБ ва қувватлаш ускунаси ўрнатилди (аккумлятор).

II. 220/110/35 кВ кучланишли “Чирчиқ” подстанцияси бўйича:
✔️125 МВАли 2 та трансформатор 200 МВАли 2 дона трансформаторларига алмаштирилди;
✔️Ёнғин ўчириш тизими насослари биноси ва Назорат ўтказиш пункти биноси тўлиқ қуриб битказилди, барча жиҳозлар билан таъминланди.
✔️Очиқ тақсимловчи қурилма — 220 кВ 10 дона, 110 кВ 14 дона ва 35 кВ 12 дона элегаз ўчиргичлар ўрнатилди;
✔️220 кВ ОТҚ ҳудудида кабель лотоклари ўрнатилди;
✔️220 кВ ОТҚ юқори кучланиш ва иккиламчи кабеллар ётқазилди;
✔️220 кВ ОТҚда - 6 дона, 110 кВ ОТҚ да-9дона ва 35кВда-9дона ОПН ўрнатилди.
✔️Очиқ тақсимловчи қурилма — 220 кВ 15 дона, 110 кВ 6 дона ва 35 кВ  6дона трансформатор ток ўрнатилди.
✔️108 элементли АКБ ва қувватлаш ускунаси ўрнатилди (аккумлятор);
✔️ОПУ биносида шкафлар ўрнатилиб созлаш ишлари амалга оширилди;
✔️200 метр/куб сиғимга эга бўлган 2 дона сув сақлаш резервуарлари тўлиқ қуриб битказилди.

А.Боймуҳаммедов, “Тошкент магистрал электр тармоқлари” филиали директори

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>