ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
“ХИМИЯ” ПОДСТАНЦИЯСИДА СОДИР БЎЛГАН НОСОЗЛИК САБАБЛАРИ ЎРГАНИЛМОҚДА
  • 12.06.2021
  • 296

  Яқинда «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамиятининг расмий веб-сайтида «“Химия” подстанциясида электрэнергия таъминотидаги узилиш “Навоийазот” АЖда режадан ташқари тўхталишларга сабаб бўлди» номли хабарнома эълон қилинди.

 

???? Батафсил: http://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/navoiyazot-energy

 ☑ Содир бўлган носозлик юзасидан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ахборот хизмати «Навоий магистрал электр тармоқлари» филиали мутасаддилари тақдим қилган маълумотларга таяниб қуйидагиларни маълум қилади:

  Жорий йилнинг 10 июнь куни соат 23:30да 220/110/10 кВ кучланишли «Химия» подстанциясида 110 кВли I-CШ (шиналар системаси) фавқулотда ўчган. Орадан 2 дақиқа ўтгач, яъни соат 23:32да 110 кВли I-CШга қўлда қайта улаш (РПВ) орқали кучланиш берилган. 

   “Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ Тармоқ диспетчерлик хизмати (ТДХ) навбатчи диспетчерлари томонидан 110 кВли Л-Х-5 ҳаво тармоғининг “В” фазасида кучланиш йўқлиги ҳақида маълумот берилган. Дастлабки олинган маълумотларга кўра ўчиш сабаби “Навоий ҲЭТК” АЖ балансида бўлган 110 кВли Л-Х-5 ҳаво тармоғининг 55-сонли анкер таянчи шлейфи анкерга яқинлашган ва ёй ҳосил бўлган. Ҳосил бўлган ёй натижасида шлейф узилган. Бу ҳолат фотосуратларда яққол кўринади.

 110 кВли Л-Х-5 ҳаво тармоғининг 55-сонли анкер таянчида содир бўлган ёй натижасида «Химия» подстанциясидан чиқиш жойи “В” фазасига ўрнатилган юқори частотали чекловчи шлейфи хам узилган. «Химия» подстанцияси навбатчи ходими томонидан шлейф узилганлигини аниқланиб, “Навоий ҲЭТК” АЖ ТДХ навбатчи диспечерларига маълумот берилган. ТДХ навбатчи диспечери В-Л-Х-5 ўчиргичини ўчириб, схемасини ажратишга топшириқ берган.

    “Навоий ҲЭТК” АЖ балансида бўлган 110 кВли Л-Х-5 ҳаво тармоғида содир бўлган авариявий ҳолат 220/110/10 кВ кучланишли «Химия» подстанциясида В-Т-1-110 ва МШВ-110 ўчиргичларини ер билан қисқа туташув ҳимоясидан ўчишига олиб келган. Бунинг оқибатида 110 кВли I-CШ боғламлари билан кучланишсиз қолган. Бу эса “Навоийазот” АЖ объектларини электр энергияси билан таъминловчи 110 кВли Л-Х-4, Л-Х-10, Л-Х-15 тармоқларида электр энергияси таъминотида узилиш содир бўлишига сабаб бўлган. 

  220/110/10 кВ кучланишли «Химия» подстанцияси рели ҳимояси хизмати ходимлари томонидан текширув олиб борилган дастлаб текширув натижаларига кўра:

 - В-Л-Х-5 ўчиргичининг реле ҳимоясида ҳеч қандай камчилик аниқланмаган;

 - Узилган шлеф анкер таянчга яқинлашганда ёй ҳосил бўлган натижада ер билан қисқа туташув ҳосил бўлган. Лекин ток кучи камлиги сабабли В-Л-Х-5 ўчиргичи ЗНЗ ҳимоясидан учмаган. Бунинг оқибатида МШВ-110 ва В-Т-110 ўчиргичлари ЗНЗ ҳимояидан ўчган;

   - Ўчиш 23:30 да содир бўлган. 23:32 да Л-Зарафшондан ташқари барча ўчган линияларга кучланиш берилган. НКМК ўз технологиясини соат 00:35да, “Навоий азот” корхонаси эса соат 03:45да тиклаган.

  Юқорида келтирилган маълумотлар дастлабки ўрганиш натижалари бўлиб, юқори кучланишли электр тармоғидаги қисқа туташув — занжирли ўчиш сабаблари атрофлича ўрганилмоқда. Бундан кейин бу каби носозликларнинг олдини олишга қаратилган текшириш ва созлаш ишлари олиб борилмоқда. 

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 t.me/uzmetaxborotxizmati

>