ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
WindEurope Европа шамол энергетикаси уюшмаси 2025 йилдан бошлаб шамол турбиналарининг ишга яроқсиз парракларини ерга кўмишни бутун Европа бўйлаб таъқиқлалашни жорий қилишга чақирди
  • 20.06.2021
  • 245

  Испания шамол энергетикаси уюшмаси (АЕЕ) нинг йиллик конгрессида бу ҳақида уюшма раҳбарлари Европа комиссиясига тегишли мурожаат билан сўзга чиқишди.

  Паррак шамол тегирмонининг энг катта қисми бўлиб, одатда композит материаллардан тайёрланади. Хозирнинг ўзидаёқ Европада 2022 йилга қадар ҳар йили 3800 дан ортиқ, АҚШ да эса тахминан 8000 парраклар демонтаж қилинади. Масалан, кам қувватли (бугунги ўлчамлар бўйича) шамол тегирмонининг атиги учта 50 метрли парракларида 20 тоннага яқин тола билан мустаҳкамланган полимерлар (FRP) мавжуд.

  Ва агар улардан иккиламчи фойдаланишнинг қандайдир мақбул усули ўйлаб топилмаса, 2050 йилга келиб 40 млн тонна композитни утилизация қилиш керак бўлади.

  Ўтган йили АҚШдаги шамол генераторларининг улкан қисмлари шунчаки тупроқ билан кўмилаётгани ҳақидаги лавҳалар интернетда тарқалиб кетди. Парракларни кўмиш мақсадида улкан ер майдонлари ажратилади ва ишлаб чиқаришнинг умуман безарар ва экологик хавфсиз бўлмаган усули ҳақидаги табиий хулоса келиб чиқади. Яхшиямки, паррак ясалган материаллар хавфсиз ва тирик организмларга, тупроққа ёки сувга зарар етказмайди. Лекин чиримайдиган деталлар учун полигонлар ташкил этиш ҳақиқий муаммо бўлиб қолмоқда - фойдаланишдан чиқарилаётган парраклар борган сари кўпаймоқда, утилизация учун майдон борган сари камайиб кетмоқда ва бундай жойларни ташкиллаштириш яшил майдонларни чўлга айлантириб, экологик мувозанатни бузишга олиб келмоқда.

  #буқизиқ

  @Clearenergy

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>