Ёшлар сиёсати
"Ўзбекистон учун 100 ғоя" лойиҳаси 30 000 нафар ёшни қамраб олади
  • 22.06.2021
  • 474

  АОКАда Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи, Инновацион ривожланиш вазирлиги мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида "Ўзбекистон учун 100 ғоя" лойиҳаси ҳақида маълумот берилди.

  Танлов қуйидаги йўналишлардан иборат:

  ▫️ Илм-фан, таълим ва соғлиқни сақлаш;

  ▫️ Маданият ва санъат;

  ▫️ Медиа;

  ▫️ Спорт ва туризм;

  ▫️ Давлат хизматларини ривожлантириш;

  ▫️ Қурилиш, архитектура ва транспорт;

  ▫️ Тадбиркорлик ва бандлик;

  ▫️ Қишлоқ хўжалиги, ирригация ва агротехнологиялар;

  ▫️ Ахборот технологиялари ва инновациялар;

  ▫️ Экология, қайта тикланувчи энергия манбаалари ва кимё технологиялари.

  Лойиҳа уч босқичда ўтказилади: саралаш, ҳудудий (яримфинал) ва республика (финал). Ҳудудий босқичга (яримфинал) ҳар бир ҳудуддан 100тагача лойиҳа саралаб олинади ва 1400та лойиҳадан энг сара 100таси ғолиблар қаторидан жой олади.

  Республиканинг энг иқтидорли ва ташаббускор йигит қизларини бирлаштирувчи ушбу лойиҳа умумий ҳисобда 30 000 нафар ёшни қамраб олади.

  Қатнашмоқчи бўлганларнинг аксарияти Тошкент шаҳри (15,83%), Самарқанд (15,23%) ва Навоий (8,9%) вилоятлари ёшларини ташкил этади.

  Танловда қатнашиш учун жами 2653та мурожаат келиб тушган. Энг кўп ариза (805та) Илм-фан, таълим ва соғлиқни сақлаш йўналиши бўйича. Кейинги ўринларда Тадбиркорлик ва бандлик (379та) ҳамда Ахборот технологиялари ва инновациялар (357та) йўналишлари турибди.

 

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>