ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни
  • 27.06.2021
  • 663

 

© «INFOgrafika» студияси маҳсулоти, «Energo-IT» филиали

 «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг расмий uzbekistonmet.uz веб-сайти ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларини кузатиб боринг!

1️⃣ «ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРЛАРИ — ҲАЁТДА ВА НАЗОРАТДА»  рукни

2️⃣ «ЯНГИЛИКЛАР»  рукни

3️⃣ «ОАВ ВА ЖАМОАТЧИЛИК БИЛАН ИШЛАШ»  рукни

4️⃣ «МУРОЖААТЛАР»  рукни

5️⃣ «ҚИЗИҚАРЛИ ХАБАРЛАР»  рукни

6️⃣ «БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ»  рукни

7️⃣ «ЁШЛАР СИЁСАТИ»  рукни

8️⃣ «ТЕНДЕРЛАР»  рукни

9️⃣ «ЭЪЛОНЛАР»  рукни

10  «АСОСИЙ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ»  рукни
 

  Ахборот хизматининг фаолиятига тааллуқли умумий маълумотлар:
  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги ПҚ-4366-сон қарорига асосан Жамият бошқаруви раисининг 2019 йил 3 июлдаги 29-сонли буйруғига биноан «Ўзбекистон МЭТ» АЖ таркибида Ахборот хизмати ташкил этилган;


  Жамият бошқаруви раисининг 2019 йил 23 августдаги 66/к-сонли буйруғи билан Ахборот хизмати раҳбари, яъни бошқарув раисининг матбуот котиби ― ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига Урунов Улуғбек Пулатович тайинланган;

  Ахборот хизмати раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг дастлабки суҳбат синовидан муваффақиятли ўтган, бу ҳақда Жамият бошқаруви раиси номига тавсиянома хати тақдим этилган;


 Ахборот хизматида Жамият штат жадвалига мувофиқ бир нафар мутахассис (хизмат раҳбари) меҳнат фаолиятини олиб боради, унга техник таъминот бўйича ёрдамчилар, яъни веб-сайтга маълумотларни жойлаштириш учун «Energo–IT» филиалининг икки нафар ходими бириктирилган;

  Ахборот хизмати раҳбарига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг аттестациясидан ўтганлиги тўғрисида 000010-сонли гувоҳнома берилган.
  «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ахборот хизмати (матбуот котиби) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Ишчи гуруҳи, Мониторинг маркази томонидан тақдим этилган материаллар таҳлили, медиамакондаги негатив маълумотларга тегишли тартибда муносабат билдириш амалиёти мунтазам равишда амалга оширилмоқда.


  Шунингдек, электр таъминотидаги носозликлар, таъминотдаги узилишлар, истеъмолчиларнинг тўлов мажбуриятлари, тўлов маданияти юзасидан тарғибот ишларида электр энергияси истеъмолчилари билан бевосита ишлайдиган турдош ташкилотлар: «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ҳамда «Иссиқлик электр станциялари» АЖ фаолиятига Ахборот ҳамкори сифатида кўмак берилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг муҳим хабарлари ҳам тегишли тартибда «Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг ижтимоий тармоқ саҳифаларида қайта эълон қилинмоқда.


  Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати томонидан янгиланиб бориладиган www.president.uz веб-сайтидаги мақола ва хабарлар Акциядорлик жамиятининг веб-сайти ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида қайта репост қилиб борилмоқда.Шу билан бирга, муҳокамадаги қарор лойиҳаларига тўғридан-тўғри ҳаволалар берилган бўлиб, uzbekistonmet.uz веб-сайтининг «Янгиликлар» рукнидаги мақола, эълон ва маълумотномаларда ҳуқуқий ахборот (қонунчиликдаги янгиликлар) бериб борилади.


  Бундан ташқари, Жамиятнинг расмий телеграм каналида Адлия вазирлигининг “Huquqiy axborot” махсус иловасидаги соҳага тааллуқли маълумотлар тез-тез қайта эълон (репост) қилиб турилади.


  Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2021 йил 10 февралдаги ПФ–6166-сон Фармонининг моҳияти ва аҳамияти, унда белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Жамиятининг uzbekistonmet.uz веб-сайтида «Президент қарорлари — ҳаётда ва назоратда» номли янги рукн ташкил этилди.


  Шунингдек, “Ёшлар сиёсати” номли янги рукн орқали ёшлар сиёсаига оид маълумотлар бериб борилмоқда.


  «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг расмий телеграм каналида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг топшириғига биноан 3 та ИШОНЧ РАҚАМИ: Ягона телефон (Ахборот хизмати) 71/236-68-08; Ишонч рақами (жисмоний ва юридик шахслар мурожаати билан ишлаш бўйича мутахассиси рақами) 71/208-56-46; Девонхона (Ижро интизомини назорат қилиш ва ишларни юритиш бошқармаси) 71/236-6865 телефон рақамлари ишлаб турибди.

Veb-sahifaTelegram Facebook InstagramTwitterUtubeYoutube

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 

>