Янгиликлар
"Заковат" интеллектуал ўйинида фахрли 1-ўринни, стол тенниси мусобақасида эса 2-ўринни қўлга киритди
  • 30.06.2021
  • 284

  2021 йил 27-30 июнь кунлари "Навоий кон-металлургия комбинати" ҳамда "Иссиқлик электр станциялари" АЖ ташаббуси билан "Ёшлар ойлиги" тадбирлари доирасида "Биргаликда биз бир кучмиз" халқаро ёшлар форуми Навоий вилоятининг "Сармишсой" қадимги манзилгоҳ дарасида ташкил этилди.

  Электр энергетикаси ва тоғ-кон саноати корхоналарида фаолият юритаётган ёшларнинг ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия Федерацияси ва Япония ёшлари учун мулоқот майдонини яратиш мақсадида ташкил этилган ушбу форумда 300 нафар ёшлар қатори "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ етакчилари ҳам фаол иштрок этди. Жумладан "Навоий МЭТ" филиали ёшлар етакчиси Шавкат Ойназаров ҳам ушбу форумда фаол иштрок этиб, "Заковат" интеллектуал ўйинида фахрли 1-ўринни, стол тенниси мусобақасида эса 2-ўринни қўлга киритди.

"Ўзбекистон МЭТ" АЖ раҳбарияти 30 июнь — Ёшлар куни билан Ўзбекистондаги барча ёшларни чин юракдан муборакбод этади.

Ахборот хизмати

>