Янгиликлар
Online: Айни пайтда Акциядорлик жамияти раҳбарияти ҳамда “McKinsey & Company” консалтинг ташкилоти мутахассислари иштирокида муҳокамалар учрашуви бўлиб ўтмоқда
  • 01.07.2021
  • 339

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 декабрдаги ПҚ–4937-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июлдаги “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида электр энергияси таъминоти барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4791-сон қарорлари ижроси юзасида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳасининг техник иқтисодий асослари (ТИА) “McKinsey & Company” консалтинг компанияси томонидан ўрганиб чиқилиб, ўрганишлар хулосасига асосан тайёрланган ҳисобот Акциядорлик жамияти раҳбариятига тақдим этилмоқда.

  «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқаруви раиси томонидан консалтинг компанияси тақдимотида назарда тутилмаган айрим жиҳатлар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилиб, қурилиш-монтаж ишлари жараёнида консалтинг компания эътиборга олмаган масалалар юзасидан тавсиялар берилди.

✍️«Ўзбекистон МЭТ» АЖ

Ахборот хизмати

>