ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
Муборакбод этамиз! “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Дадажон Айнақулович Исақулов 60 ёшда
  • 20.07.2021
  • 316

Ҳурматли Дадажон Айнақулович !

 

  Сиз қайси идорада меҳнат қилишингиздан қатъий назар жамоа ўртасида талабчан раҳбар, техник жиҳатдан билимдон мутахассис, ташкилотчилик ва бошқарув қобилиятингиз туфайли барчанинг кўнглига муносиб йўл топиб, юксак эҳтиромга сазовор бўлиб келмоқдасиз!

 Ҳамиша ўзингизнинг фидокорона меҳнатингиз самарасини бир мақсад — мамлакатимиз энергетика тизими тараққиётига йўналтиргансиз, десак муболаға бўлмайди. Нурафшон ҳаёт йўлларингизга барча соҳадошларнинг ўзига ҳос ҳавасмандлиги бор.

 

   Қутлуғ 60 ёшли юбилейингиз муносабати билан қизғин муборакбод этиб, Сизга узоқ умр, мустаҳкам соғлиқ, оилангизга бахт-саодат, тинчлик ва хотиржамлик тилаб қоламиз

   Бугунги кунда Сиздек Отадан ифтихор туйғусини кўнглидан ўтказиб турган фарзандларингиз ортидан фахрланиш туйғуси Сизга насиб айласин, илоҳим!

   Бир овоздан айтадиган бўлсак, талабчан ва шу билан бирга, дарёдил Раҳбаримиз сифатида Сизни яхши кўрамиз!

 Ҳурмат билан,

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари”  акциядорлик жамиятининг аҳил жамоаси

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 t.me/uzmetaxborotxizmati

 

 

     Қутлуғ 60 ёшни қаршилаган Раҳбаримиз Дадажон Айнақуловичга эҳтиром ила

  

Чексиз эҳтиром ила, маслаҳатчингиз Ориф ТЎХТАШ

>