Янгиликлар
220 кВ кучланишли «Қуйи-Мозор» подстанциясида Т-4 ва Т-2 автотрансформаторлари ишга туширилди
  • 26.07.2021
  • 345

  Маълумки, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги бир нечта юқори кучланишли подстанцияларда «Жаҳон банки иштирокида магистрал электр тармоқлари подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш» инвестиция лойиҳасига мувофиқ йирик қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишлари олиб борилмоқда.

 

  Куз-қиш мавсуми олдидан «Бухоро магистрал электр тармоқлари» филиали таркибидаги 220 кВли «Қуйи-Мозор» подстанциясида филиал техник ишчи-ходимлари ҳамда «Туронэлектромонтаж» АЖ корхонаси қурувчилари томонидан, 2021-йилда “Жануби-ғарбий ҳудудидаги подстанцияларда электр жиҳозларни модернизация қилиш” лойиҳасининг тармоқ-жадвал режасига мувофиқ, 63 МВА қувватга эга янги Т-4 автотрансформатори ўрнатилиб, ишга туширилди.

  Бундан ташқари, 2021 йилда маънан ва жисмонан эскирган 220/110/6 кВли Т-2 автотрасформатори, Хитой Халқ Республикасидан келтирилган замонавий 63 МВАли автотрансформаторга алмаштирилди ва ишга туширилди. Аниқроғи, модернизация-реконструкция ишлари муваффақиятли якунлангандан сўнг янги автотрансформатор 72 соат давом этадиган синов режимига қўйилди.

 

  Бу амалиётлардан кўзланган асосий мақсад, подстанцияда мавжуд бўлган қувватни янада ошириш, тизимнинг барқарор фаолияти ҳамда мослашувчанлигини яхшилаш, насос станцияларини электр таъминотининг ишончли ва сифатли ишлаш даражасини ошириш, аҳоли, ижтимоий соҳа ҳамда ишлаб чиқариш объектларини мунтазам ва сифатли электр энергия билан таъминлашдан иборатдир.

  Юқорида қайд этилган қилинган ишлар, Бухоро вилоятининг Когон, Вобкент, Ғиждувон, Шофиркон ва Пешку туманлари аҳолиси, шунингдек, сув хўжалиги ҳамда саноат тармоқларини электр энергия таъминоти ишончлилигини ошириб, ўтказувчанлик қувватини оширди.

  «Бухоро магистрал электр тармоқлари» филиали

 

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 t.me/uzmetaxborotxizmati

>