Эълонлар
ЭЪЛОН: “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ва “Иссиқлик электр марказлари” АЖ корхоналарига, шунингдек, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ ҳамда “Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари” акциядорлик жамиятлари диққатига!
  • 05.08.2021
  • 378

 “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссиясининг 2021 йил 31 июлдаги 7-сонли баёни билан электр энергетика тармоғи корхоналари учун, яъни “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ва “Иссиқлик электр марказлари” АЖ ҳамда “Ўзбекгидроэнерго” АЖ ташкилотлари учун электр энергиясини “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖга сотиш, “Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари” АЖлари учун электр энергиясини “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖдан харид қилиш бўйича тарифлар тасдиқланганлигини маълум қилади.

  Маълум қиламизки, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ учун электр энергиясини транспортировка қилиш (узатиш) хизмати тарифи —  46,47 сўм миқдорида белгиланди.

  Эслатиб ўтамиз, мазкур тарифлар электр энергетика корхоналари учун ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун белгиланган бўлиб, электр энергиясининг якуний истеъмолчиларига (абонентларга) татбиқ этилмайди ва электр энергиясининг истеъмол тарифга таъсир кўрсатмайди.

"Ўзбекистон МЭТ" АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>