Янгиликлар
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Халқаро иқтисодий форум доирасида «Трансформация жараёнлари» номли тақдимот тадбирини ўтказди
  • 29.09.2021
  • 321

  Аввал хабар берганимиздек, бугун, 2021 йил 29 сентябрь куни «O‘zbekiston: Iqtisodiy islohotlar sarhisobi va istiqboli» мавзусидаги халқаро Форум ўз ишини бошлади.

 Унда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти “Silver” тоифасида ҳомий ва иштирокчи сифатида қатнашмоқда.

 Форумга тайёргарлик ишлари бундан қарийб бир ой илгари бошланган эди...

 Ташкилотчилар уч кун давомида кеча-ю кундуз ушбу нуфузли тадбирга тайёргарлик кўришди. Улар таркибида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг ахборот хизмати ҳам ўзига юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида «Тошкент сити» мажмуасининг «Конгресс-холл» мажлислар зали биносида Форум тадбирларига тайёргарлик кўрди.

 Форум иши соат 9:00 да меҳмонлар ва иштирокчиларни рўйхатга олиш билан бошланди...

 

 Форум тадбирлари режа-жадвалига кўра, соат 10:00 да “YANGI IQTISODIY O‘SISH DASTURINI AMALGA OSHIRISH” мавзусидаги тадбир бошланди. Унда Форум иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг мурожаати ўқиб эшиттирилди.

 Форум иши сессияси кириш сўзини Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари —  Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров очиб берди.

 

 Сўнг халқаро тоифадаги иқтисодчилар, нуфузли банк-молия ташкилотлари раҳбарлари Форум сесиясини ўз нутқ ва мулоҳазалари билан давом эттиришди.

 Эслатиб ўтамиз, Форумда «Plenariy A» тоифасида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Дадажон Айнақулович Исақулов ҳам иштирок этди.

 

 Форум доирасидаги тадбирларда Ўзбекистон энергетика соҳаси, хусусан электр энергетика тармоғида 2017–2021 йилларда амалга оширилган алоҳида эътироф этилиб, 2022–2026 йилларга мўлжалланган истиқболдаги режалар халқаро жамият эътиборига тақдим этилди.  

 Сўнгра Форум доирасидаги тадбирлар бошланди ва 4-залда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг “Трансформация жараёнлари” номли тақдимот тадбири ўтказилди.

 

  Унда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Собиржон Садуллаевич Артиков, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ўринбосари Жасур Тохирович Аширбоев ҳамда Акциядорлик жамиятининг бир қатор мутахассислари иштирок этишди.

 Инглиз тилидаги инфографика ва слайд кўринишидаги тақдимот материаллари Акциядорлик жамияти мутахассислари томонидан хорижий меҳмонлар ва тадбир иштирокчилари эътиборига тақдим этилди.

 

 “Трансформация жараёнлари” номли тақдимот юзасидан берилган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилиб, оммавий ахборот воситаларига интервью берилди. Тадбир иштирокчиларига тарқатма материаллар тақдим этилди.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти томонидан тайёрланган ўзбек, инглиз ва рус тилидаги видео-инфографика маҳсулотлари Форумнинг йирик видеопанелларида намойиш этилмоқда.

 Форум эса ўз ишини давом эттирмоқда...

 ✍️ "Ўзбекистон МЭТ" АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>