Янгиликлар
ТУРКМАНИСТОНДАН ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ИМПОРТИ АМАЛИЁТИНИНГ МУДДАТИ УЗАЙТИРИЛДИ
  • 04.10.2021
  • 239

  Савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон–Туркманистон ҳукуматлараро комиссияси 15-йиғилишининг (2019 йил 23 ноябрь, Ашхобод шаҳри) қарорига кўра, Туркманистон Республикасидан Ўзбекистонга электр энергияси етказиб бериш масаласи юзасидан келишувга эришилган эди. Келишувга мувофиқ 2019 йилнинг декабрь ойидан “Ўзбекистон МЭТ” АЖ ҳамда “Туркмененерго” давлат энергетика компанияси ўртасида (2019 йил 1 декабрдан 2020 йил 31 мартгача) Туркманистондан Ўзбекистонга электр энергиясини етказиб бериш бўйича шартнома имзоланганди.

Республика истеъмолчиларини электр энергияси билан узлуксиз ва ишончли таъминлаш мақсадида 2020–2021 йил, шунингдек, 2022 йил учун электр энергияси импорт амалиётининг муддати узайтирилди.

 ✍ Халқаро алоқалар ва шартномалар бўлими

✍️ “Ўзбекистон МЭТ” АЖ Ахборот хизмати

 t.me/uzmetaxborotxizmati

>