Янгиликлар
“Навоий магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги подстанцияларда 243 МВА қўшимча қувватлар ишга туширилди
  • 09.10.2021
  • 273

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 17 ноябрдаги “Жанубий-ғарбий подстанцияларни модернизация қилиш тўғрисида”ги ПҚ-2264 сонли қарорига асосан 220/110/10 кВ “Химия” подстанциясида қуввати 200 МВА бўлган АТ-3 автотрансформаторининг қурилиш-монтаж ишлар тугатилиб, мавжуд қувватларни ошириш мақсадида қўшимча ўрнатилаётган трансформаторга кучланиш берилди. Бунинг натижасида юқори кучланишли подстанцияда қўшимча 200 МВА қувват захираси яратилди.

 

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 октябрдаги 455-Ф-сонли фармойишига асосан Навоий кон-металлургия комбинати давлат корхонасидан қабул қилинган подстанцияларни модернизация ва реконсрукция қилиш бўйича 2021 йилда 220/35/6 кВли “Горная” подстанциясида 2х20 МВАли трансформаторларни 2х63 МВАга алмаштириш, 6 дона реакторлар ўрнатилиши режалаштирилган бўлиб, Т-1 куч трансформатори 63 МВА юқори қувватли янги трансформаторга алмаштирилиб, ишга туширилди. Бунинг натижасида қўшимча 43 МВА қувват захираси яратилди.  

 

  Бугунги кунда Т-2 трансформатор ҳам 63 МВА қувватлисига алмаштирилиб, монтаж ишлари олиб борилмоқда. Натижада қўшимча яна 43 МВА қувват захирасини яратиш режалаштирилган.

Сардор Хикматов, «Навоий МЭТ» филиали Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси гуруҳи етакчи муҳандиси

 

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>