Янгиликлар
Навоий вилоят ҳокими “ёш заковатчи”ларни тақдирлади
  • 15.10.2021
  • 241

  Навоий вилоят ҳокими “ёш заковатчи”ларни тақдирлади. Улар ичида  "Навоий магистрал электр тармоқлари" филиали Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси Шавкат Ойназаров ҳам бор...

  Навоий вилоят ҳокимлигининг хабар беришича, яқинда Бухоро вилоятининг Ромитан тумани  “Bukhara Desert Oasis” туризм мажмуасида бўлиб ўтган республика  “Заковат” интелектуал ўйинларининг суперфинал босқичида иккинчи ўринни эгаллаган Навоийлик заковатчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

✔ Вилоят ҳокими Қ.Турсунов муваффақиятли иштироклари учун  “ёш заковатчи”ларга миннатдорлик билдириб, уларга компьютер жамланмаси ҳамда китоблар совға қилди.

⇒ "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамиятининг маъмурияти ҳамда кўпсонли жамоаси "Навоий магистрал электр тармоқлари" филиали Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчисини эришган муваффақияти билан қутлайди.

>