Янгиликлар
Қорақалпоғистоннинг учта туманида электр энергиясига бўлган талабни қондириш учун энергия таъминоти қувватлари оширилди
  • 18.10.2021
  • 278

  Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган 220 кВ кучланишли “Беруний” подстанциясида “Қорақалпоғистон магистрал электр тармоқлари” филиали муҳандис-чилангарлари томонидан электр энергиясига ортиб бораётган бўлган талабни қондириш юзасидан режали таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.

  Ушбу подстанциядаги қуввати 125 МВА бўлган АТ-1 трансформатори Қорақалпоғистон Республикасининг учта тумани – Беруний, Тўрткўл ва Элликқалъа туманларини электр энергияси билан барқарор таъминлашда муҳим омил бўлиб ҳисобланади.

  2021 йилга қадар 220 кВли “Беруний” подстанциясида 90 фоиздан юқори юклама билан ишлаётган 1 та 125 МВАли АТ-1 трансформатори бор эди. Унинг ёнига қуввати 125 МВА бўлган АТ-2 — иккинчи трансформатор ўрнатилиб, АТ-1 трансформаторининг юкламаси меъёрга келтирилди. Бу эса электр таъминоти бўйича режалаштирилган кўрсаткичларни бажариш имконини берди.

  Юқорида амалга оширилган дастурларнинг самарадорлиги натижасида Беруний, Тўрткўл, Элликқалъа туманларида куз-қиш мавсумларидаги электр таъминотида рўй бериши мумкин бўлган чекловларнинг олди олинди. Мавжуд ишлаб чиқариш корхоналари қувватларини кенгайтирилиши натижасида электр таъминоти мустаҳкамлиги оширилишига эришилди.

 

Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

https://minenergy.uz/uz/news/view/1533

https://ift.tt/3DOdB4M

https://kun.uz/91204648

https://makan.uz/kk/article/18977

 

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>