Янгиликлар
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти раҳбарияти Афғонистон Ислом Амирлигининг “DABS” ширкати раҳбарлари билан муҳокамалар учрашувини ўтказди
  • 17.10.2021
  • 330

  Жорий йилнинг 16 октябрида Сурхондарё вилояти маркази — Термиз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Афғонистон Ислом Амирлиги Ҳукуматлари вакиллари ўртасида энергетика соҳасидаги тижорий ва иқтисодий муносабатлар тўғрисида учрашув ўтказилди.

  2021 йил 16 октябрда Термиз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Афғонистон Ислом Амирлиги Ҳукуматлари вакиллари ўртасида энергетика соҳасидаги тижорий ва иқтисодий муносабатлар тўғрисида учрашув ўтказилди. Учрашувда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқарув раиси Д.А.Исақулов ҳамда ҳамкорлик масалаларига тегишли масъул раҳбарлар, шунингдек, Афғонистон Ислом Амирлигининг “Afghanistan Breshna Sherkat” (DABS) компаниясининг бош ижрочи директори вазифасини бажарувчи Ҳофиз Муҳаммад Амин Фарруқий ҳамда “DABS” ширкати мутахассислари иштирок этди. Музокарада аввалги — 2021 йил 7 октябрда Қобул шаҳрида ўтказилган учрашув кун тартибидаги масалаларни қайта кўриб чиқиш ва мавжуд масалалар ечимлари бўйича келишувларга эришиш муҳокама этилди.  

  Жумладан, томонлар 500 кВли “Сурхон–Пули-Хумри электр узатиш тармоғи қурилиши” лойиҳасини амалга ошириш, Афғонистон электр энергетика тармоғини Марказий Осиё Ягона Энергетика тизимига қўшилиши ҳамда бошқа масалалар бўйича фикр алмашинилди.

  Учрашув якуни хулосаларига кўра, Афғонистон томони 500 кВли “Сурхон–Пули-Хумри электр узатиш тармоғи қурилиши” лойиҳаси  бўйича лойиҳани амалга ошириш “Осиё тараққиёт банки” томонидан молиялаштирилишини ишонч билан таъкидлади. Бундан ташқари, “DABS” ширкати раҳбарияти Афғонистонни Марказий Осиё Ягона энергетика тизимига қўшилиши Афғонистон Ислом Амирлиги ҳукумати учун долзарб масала эканлигини билдирди.

  Таъкидлаш лозимки, шу пайтгача Афғонистон бу тизимга фақат кузатувчи сифатида иштирок этиб келган. Марказий Осиё Ягона энергетика тизимига қўшилиш масаласини кўриб чиқилишини сўраб Афғонистон томони Кенгашга мурожаат қилиши келишиб олинди. Шунингдек, учрашув чоғида 2022 йил учун  электр энергиясини олди-сотди шартномаси тузиш бўйича ўзаро келишиб олинди.

✍ Халқаро алоқалар ва шартномалар бўлими

https://qalampir.uz/news/

https://qalampir.uz/uz/

https://tass.ru/ekonomika/12746275

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Телеграм каналига аъзо бўлиш учун 

t.me/uzmetaxborotxizmati

>