Янгиликлар
ЖАМИЯТИМИЗНИНГ МЎЪТАБАР АЁЛЛАРИ УЧУН ЯНА БИР ИМКОНИЯТ!
  • 08.11.2021
  • 548

  Мамлакатимизда китобхонлик ва мутолаа маданиятини юксалтириш мақсадида барча имкониятлар ишга солинмоқда. Шу мақсадда бугунги кунда интернет ва ижтимоий тармоқлардаги енгил-елпи мавзулардан бироз четлашган ҳолда “тош босадиган” асл адабиёт мутолаасига даъват этилмоқда.

  Шунинг натижаси ўлароқ ҳозирда барчамизнинг эътиборимиздан маълум маънода четда қолиб бораётган марказий нашрларга, газета ва журналларга ихтиёрий тарзда обуна бўлиш тарғиб қилиняпти. Кўпгина ташкилотлар билан даврий нашрлар ҳамкорлиги ҳам йўлга қўйилмоқда. Хусусан, хотин-қизларнинг севимли нашри бўлган “Саодат” журнали ҳамда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ўртасида “Дўстлар клуби” ташкил этилди. Бундан кўзланган мақсад — жамоамиздаги барча хотин-қизлар фаолиятини мана шундай номдор журнал саҳифаларида эълон қилиб бориш ва шу аснода бир-биридан қизиқарли мақола ва бадиий асарлар билан баҳраманд қилишдан иборатдир.

 

  Сафимизда узоқ йиллардан буён энергетика соҳасида фидойиларча хизмат кўрсатиб келаётган заҳматкаш аёлларимиз жуда кўп. Уларнинг ҳар бири ҳақида қўшсаҳифа мақолалар, эсселар ёзиш ва шунинг баробарида бундай намунали фаолиятни мамлакатимиз хотин-қизлари ўртасида кенг тарғиб қилиш имконияти ҳам берилган.

  Бир сўз билан айтганда, АЁЛ сўзи БАХТ сўзига, САОДАТ сўзига ўта ҳамоҳанг! Шундай экан, барча ҳамкасабаларимизни “САОДАТ” сари чорлаб қоламиз!

  Дарвоқе, келгуси йилда мазкур журналнинг қай бир сони саҳифалари ва албатта муқовасини айнан Сизнинг суратингиз безаб турса, ажабмас.

Имкониятни қўлдан бой берманг! Обуна мавсуми давом этмоқда!

СОҲАМИЗ СОҲИБАЛАРИГА “САОДАТ”МАНДЛИК СОҒИНАМИЗ!

Ориф ТЎХТАШЕВ, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси маслаҳатчиси

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Телеграм каналига аъзо бўлиш учун  t.me/uzmetaxborotxizmati

>