Янгиликлар
“Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиалида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди
  • 19.11.2021
  • 295

“Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар киритиш ҳақида” ЎРҚ-719-сонли, “Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги 2021 йил 4 октябрдаги ЎРҚ-720-сон қонуни, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилингани муносабати билан Ўзбекистон Республикаси айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуни ҳамда қонуности ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ таркибидаги “Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиалида йиғилиш бўлиб ўтди.

 

 Йиғилишни очиб бериш учун сўз олган “Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали бош муҳандиси Ш.Ш.Камилов юқорида санаб ўтилган қонун ҳужжатлари қабул қилингани муносабати билан “Ўзбекистон МЭТ” АЖнинг 2021 йил 4 ноябрдаги 330-сонли ҳамда “Фарғона МЭТ” филиалининг 2021 йил 8 ноябрдаги ШҒ–154-сонли буйруқлари юзасидан сўз юритиб, ушбу меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг аҳамияти ҳақида сўзлади.

Нотиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамияти қуришнинг умумий стратегиясини амалга ошириш доирасида қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш юзасидан аниқ тадбирлар амалга оширилаётганлигига тўхталиб ўтди.

 Йиғилишда сўзга чиққан тадбир меҳмони — Фарғона вилояти Адлия бошқармаси хуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи Э.Олимов Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуни қабул қилингани муносабати билан Ўзбекистон Республикаси айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Адлия вазирлиги томонидан тарғибот материаллари асосида қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти йиғилиш қатнашчиларини тушинтирди.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятида Адлия вазирлигининг тавсиясига кўра ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилиб, ишчи-ходимларнинг ҳуқуқий маданияти даражаси юксалтириб борилмоқда.

✍️ “Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти аъзолари

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Телеграм каналига аъзо бўлиш учун  t.me/uzmetaxborotxizmati

>