Янгиликлар
Янги электр объектлари қурилиши муносабати билан Яккабоғ, Шаҳрисабз ва Китоб туманлари истеъмолчилар эртага, 3 соат давомида вақтинча тармоқдан узилиб турилади
  • 29.11.2021
  • 257

❗️Қашқадарё вилояти истеъмолчилари электр таъминоти ишончлилигини янада ошириш  мақсадида олиб борилаётган янги электр объектлари қурилиши муносабати билан Яккабоғ, Шаҳрисабз ва Китоб туманлари истеъмолчилар эртага, 3 соат давомида вақтинча тармоқдан узилиб турилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 9 январдаги “2020–2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги ПҚ-4563-сонли қарорига асосан, Қашқадарё вилояти Ғузор, Қамаши, Яккабоғ, Шаҳрисабз ва Китоб туманларини узлуксиз электр  энергияси билан таьминлаш мақсадида, 500 кВ кучланишли “Ғузор” подстанциясидан 220 кВ  кучланишли янги қурилаётган “Амир Темур”  подстанциясигача 220 кВ ли ҳаво электр тармоғининг қурилиши лойиҳаси асосида 220 кВли Л-Амир Темур-2  ҳаво  электр  тармоғи қурилиши якунланмоқда.

Шу боис, 220 кВ кучланишли Л-Амир Темур-2  электр узатиш тармоғини 12–13-сонли ҳамда 249–250-сонли устунлар оралиғида сим тортиш ишларини  бажариш  учун, унинг остидан кесиб ўтган 110 кВли Л-Яккабоғ-1 ва Л-Яккабоғ-2 ҳаво электр тармоғи 2021 йил 30 ноябрь куни соат 9:00 дан 12:00 гача вақтинча тармоқдан узиб турилади. Л-Яккабоғ-1 ва Л-Яккабоғ-2 ҳаво узатиш электр тармоғини вақтинча тармоқдан узиш натижасида Яккабоғ, Шаҳрисабз ва Китоб  туманлари вақтинча электр тармоғидан узилади.   

Юқоридаги амалиётлар куз-қиш мавсумида Қашқадарё вилояти истеъмолчилари электр таъминоти ишончлилигини янада ошириш мақсадида амалга оширилмоқда. Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 

 

 

>