Янгиликлар
Энергетика вазирлиги: Бугунги кунда инвесторлар тендерларда иштирок этиб, танловлардан ўтгандан сўнг электр станцияларини қурмоқдалар
  • 03.12.2021
  • 71

  Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Хитойнинг China Huaneng Groupкомпанияси мамлакатда қуёш электр станцияларини қуриш режалари ҳақида оммавий ахборот воситаларида эълон қилган хабарини рад этади.

  Энергетика вазирлиги барча компаниялар Ўзбекистон ҳудудида янги электр станциялар қуришни бошлашини, улар тендерлар ғолиби деб топилганидан сўнг, унинг давомида талабгорларнинг энг яхши лойиҳа таклифлари баҳоланишини таъкидлайди.

  Албатта, ҳар бир инвесторнинг мамлакатимизда энергетика қувватларини ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларда иштирок этишдан манфаатдорлиги эътироф этамиз. Янги электр станцияларини қуриш бўйича ҳар бир янги тендер халқаро ҳамжамият ва компаниялар томонидан тобора кўпроқ қизиқиш уйғотаётганини ҳам қайд этамиз. Танлов иштирокчилари сони йил сайин ортиб бормоқда.

  Шу билан бирга, ҳар бир лойиҳаси доирасида қувватларни ошириш бўйича  ўтказилаётган тендерларни ташкил этиш ишлари кенг ёритиб берилмоқда. Иштирокчиларнинг исм-шарифлари, тендер жараёнлари ғолиблари ва олинган натижалар очиқ эълон қилинади. Бундай маълумотлар, биринчи навбатда, Энергетика вазирлигининг барча ресурсларида (вазирлик веб-сайтида ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари) мавжуд.

  Энергетика вазирлиги янги электр станцияларини қуриш учун инвесторларни танлаш жараёни очиқлик, ошкоралик ва шаффофлик тамойилларига мувофиқ амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлайди. Энергетика вазирлигига инвесторларни танлашнинг асосий устувор йўналишларидан бири – тендер жараёнининг барча босқичларини кенг жамоатчиликка ёритиш ҳисобланади.

  Шуни ўшимча қиламизки, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Хитойнинг “China Huaneng Group” компанияси билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бормагани, бу борада қатор оммавий ахборот воситаларида унинг мамлакатимизда қуёш электр станциялари қурилишига инвестиция киритиш нияти ҳақида маълумот тарқатилган.

 

  Ўзбекистон Республикаси
  Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

  https://minenergy.uz/uz/news/view/1648

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>