Эълонлар
2021 йилда давлат ташқи қарзи ҳисобига амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари доирасида ўзлаштирилган маблағлар тўғрисида
  • 05.12.2021
  • 299

  “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан 2021 йилда давлат ташқи қарзи ҳисобига амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари доирасида ўзлаштирилган маблағлар тўғрисида МАЪЛУМОТНОМА

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 декабрдаги ПҚ-4937-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2021-2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан 2021 йил давомида “Ўзбекистон МЭТ” АЖ томонидан Давлат кафолати остидаги ташқи қарзи маблағлари иштирокида умумий лойиҳа қиймати 601,7 млн. долл. бўлган 5 та йирик инвестиция лойиҳа амалга оширилмоқда. Шундан 2021 йилда Давлат кафолати остидаги ташқи қарзи маблағларидан 107,4 млн. долл. ўзлаштириш режалаштирилган.

  2021 йил январь-ноябрь ойлари давомида Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган янгиланган тармоқ жадвалларига асосан Давлат кафолати остидаги чет эл маблағлари ҳисобидан 50,39 млн. долл. ўзлаштирилди (режага нисбатан 100%).

 

✍️ Инвестицияларни жалб қилиш ва инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бошқармаси

 

 

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>