Эълонлар
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан 2021 йилда давлат ташқи қарзи ҳисобига амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари доирасида ўзлаштирилган маблағлар тўғрисида МАЪЛУМОТНОМА
  • 05.10.2021
  • 75

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 декабрдаги ПҚ-4937-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2021-2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан 2021 йил давомида “Ўзбекистон МЭТ” АЖ томонидан Давлат кафолати остидаги ташқи қарзи маблағлари иштирокида умумий лойиҳа қиймати 601,7 млн. долл. бўлган 5 та йирик инвестиция лойиҳа амалга оширилмоқда. Шундан 2021 йилда Давлат кафолати остидаги ташқи қарзи маблағларидан 107,4 млн. долл. ўзлаштириш режалаштирилган.

  2021 йил январь-сентябрь ойлари давомида Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган янгиланган тармоқ жадвалларига асосан Давлат кафолати остидаги чет эл маблағлари ҳисобидан 41,086 млн. долл. ўзлаштирилган бўлиб, режа 32,2 млн. долл.га нисбатан 127,4 % га бажарилди.

  Инвестицияларни жалб қилиш ва инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бошқармаси бошлиғи

  Юнусходжаев Фаррух Бахромович

 

✍️ "Ўзбекистон МЭТ" АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>