Янгиликлар
Январь-февраль ойларида истеъмолчиларга қўшимча равишда 256 038 тонна кўмир маҳсулоти етказиб берилади
  • 07.01.2022
  • 240

  Январь-февраль ойларида истеъмолчиларга қўшимча равишда 256 038 тонна кўмир маҳсулоти етказиб берилади.

  2021 йилда истеъмолчиларга жами 5 млн 465 минг тонна кўмир маҳсулотлари етказиб берилди.

  “Ўзбеккўмир” АЖ томонидан 2021 йил учун белгиланган кўмир етказиб беришнинг барча кўрсаткичлари ортиғи билан муддатидан олдин бажарилди.

  Хусусан, 2021-2022 йиллар куз-қиш мавсуми учун бюджет ташкилотларига 450 минг тонна, аҳоли истеъмолчилари учун 705 минг тонна маҳаллий кўмир етказиб берилди.

  Истеъмолчиларнинг талабларидан келиб чиқиб, 2022 йил январ-февраль ойларида қўшимча равишда 256 038 тонна кўмир маҳсулоти етказиб берилади.


  Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

  https://minenergy.uz/uz/news/view/1703

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>