Янгиликлар
Энергетика вазирлиги: Бухоро вилоятидаги қуввати 270 МВт бўлган иссиқлик электр станцияси республикамизнинг ягона электр тармоғига қувват узатишни бошлади
  • 12.01.2022
  • 216

  Аввал хабар берганимиздек, 2021 йил 31 декабрь куни Туркиянинг “Aksa Enerji” компанияси томонидан Бухоро вилоятининг Бухоро туманида қурилган, қуввати 270 МВт бўлган газ-поршенли иссиқлик электр станциясининг илк қурилмаси ишга туширилган эди.

  Мазкур электр станция бугун, 2022 йил 11 январь куни соат 16:32 да Ўзбекистоннинг ягона электр тармоғига қувват узатишни бошлади.

  Ушбу иссиқлик электр станцияси йилига 2,2 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариб, вилоятнинг 80 фоиз истеъмолини қоплайди.

  Қурилмаларнинг фойдали иш коэфициенти юқорилиги ҳисобига йилига 260 миллион метр куб табиий газ тежалади. Тежалган табиий газ ҳисобига қўшимча 900 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имкони яратилади.

  Ушбу инвестиция лойиҳаси Президентимизнинг 2021 йил 4 мартдаги ПҚ-5018-сон қарорига мувофиқ давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида амалга оширилди.

  Умумий қиймати 150 миллион АҚШ доллари тенг бўлган мазкур лойиҳа Туркиянинг “Aksa Enerji” компанияси томонидан тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобига амалга оширилди.

 

  Ўзбекистон Республикаси

  Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

  https://minenergy.uz/uz/news/view/1708

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>